Eduard Streltsov
Эдуард Анатолевич Стрелцов (русча: Эдуа́рд Анато́льевич Стрельцо́в; 1937-йил 21-июл – 1990-йил 22-июл) – совет футболчиси, 1950—1960-йилларда Москванинг „Торпедо“ клуби ва Совет миллий терма жамоасида ҳужумчи сифатида ўйнаган. Кучли ва моҳир ҳужумкор ўйинчи бўлган Стрелцов, Совет Иттифоқи терма жамоасида энг кўп гол урган футболчилари ичида тўртинчи бўлган ва „Россия футболи тарбиялаган энг зўр ўйинчи“ деб ҳисобланади. Уни баъзан „рус Пелеси“ деб ҳам аташган.
|
Стрелцов, СССР либосида суратга олинган, 1955—1958-йиллар | |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Эдуард Анатолевич Стрелцов | ||
| Таваллуд санаси | 21-июл 1937-йил | ||
| Таваллуд жойи | Перово, Москва, Россия СФСР, УССР | ||
| Вафот санаси |
22-июл 1990-йил (53 ёшда) | ||
| Вафот жойи | Москва, Россия СФСР, СССР | ||
| Амплуаси |
Ҳужумчи Ҳужумкор ярим ҳимоячи | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| 1950–53 | Фрасер | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 1953–1958 | Торпедо Москва | 89 | (48) |
| 1965–1970 | Торпедо Москва | 133 | (51) |
| Тотал | 222 | (99) | |
| Миллий терма жамоа | |||
| 1955–1968 | Совет Иттифоқи | 38 | (25) |
| *Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) | |||
Шарқий Москвада туғилиб ўсган Стрелцов 1953-йилда 16 ёшида „Торпедо“ клубига қўшилган ва икки йилдан сўнг терма жамоадаги дебютини ўтказган. Эдуард 1956-йилги Мелбурн Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган ва 1957-йилги „Олтин тўп“ сўровномасида еттинчи ўринни эгаллаган. Кейинги йили унинг истиқболли фаолияти 1958-йилги Жаҳон чемпионатидан бироз олдин жинсий зўравонлик айбловлари билан тўхтатилган. Совет ҳукумати, агар у ўз айбига иқрор бўлса, кейинчалик ҳам футболда ўйнаши мумкинлигига ваъда берган, шундан сўнг у ўз айбига иқрор бўлган. Айбига иқрор бўилиши натижасида Совет ҳукумати ўз вадасини бажармаган ва бунинг ўрнига жиноий жавобгарликка тортилган ва Гулаг тизими бўйича ўн икки йиллик мажбурий меҳнатга ҳукм қилинган (1960-йилда бекор қилинган ва ўрнига қамоқхоналар қурилган). Суд ҳукми жуда зиддиятли бўлиб, кўпчилик Стрелцов ва ҳукумат амалдорлари ўртасидаги зиддиятларга ишора қилган.
Стрелцов жазо муддатининг қарийб ярмини ўтаб бўлгач, озодликка чиқган ва 1965-йилда Москванинг „Торпедо“ жамоасидаги фаолиятини давом эттирган. Футболга қайтишининг биринчи мавсумида жамоаси билан биргаликда Совет чемпионлигини қўлга киритган 1968-йилда эса Торпедо клуби Совет Кубогини қўлга киритган. Стрелцов 1966-йилда Совет терма жамоасига қайта чақирув олган ва 1967 ва 1968-йилларда Совет футболида йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган. 1970-йилда нафақага чиққишидан аввал, Эдуард Россияда „Стрелцов узатмаси“ номи билан машҳур бўлган тўпни орқа товони билан узатма каби янгиликларни яратган. Стрелцов 1990-йилда Москвада томоқ саратонидан вафот этган. Биринчи хотинининг сўзларига кўра, бу қамоқда ўтирганида унга берилган нурланган овқатни истеъмол қилиш натижасидир. Вафотидан олти йил ўтгач, Торпедо ўз уй аренаси номини унинг шарафига „Эдуард Стрелцов стадиони“ деб ўзгартирган. Стрелцовнинг ҳайкаллари ҳозирда унинг номи билан аталган стадион ва Москвадаги Лужники олимпия мажмуаси олдида туради.
Ҳаёти
Эдуард Анатолевич Стрелцов 1937-йил 21-июлда Москванинг шарқий тумани Перово шаҳрида фронтчи аскар ва разведкачи Анатолий Стрелцов ва София Фроловнанинг оиласида туғилган. Иккинчи Жаҳон урушидан кейин Анатолий оиласига қайтмаган ва Киевда ёлғиз қолишни афзал кўрган. Шу сабабдан София ўғлини ёлғиз ўзи тарбиялаган. Эдуард ва ўзини боқиш учун Фрейзер кесиш асбоблари заводида ишлаган. Натижада, Стрелцов камтарона тарбия олган, унинг асосий жиҳати футбол ўйнаш ва Москванинг „Спартак“ жамоаси футбол мактабига қатнаш эди.
Завод унинг истеъдодини ёшлигидан тан олган: Стрелцов 13 ёшида Фрасер Фаcторй футбол жамоасининг энг ёш футболчисига айланган. Уч йил ўтгач, 1953-йилда Фрейзер ва Москванинг „Торпедо“ ёшлар жамоаси ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил этилган. Стрелцов „Торпедо“ мураббийи Василий Проворновни ҳайратда қолдирди ва у билан дўстлашгандан кейин Фрейзер заводи жамоаси ни „Торпедо“ клубида ўйнаш учун тарк этган[1].
Фаолияти
Дастлабки муваффақият
16 ёшли Стрелцов 1954-йилги мавсумда „Торпедо“ сафида дебют қилган. Мавсум давомида лиганинг ҳар бир ўйинида майдонга тушди ва тўртта гол муаллифи бўлган[2]. Жамоа мавсум якунида лигада тўққизинчи ўринни эгаллаган, бу ўтган йилги учинчи ўринни агаллаган жамоанинг натижаларидаги пасайиш эди. Ўзининг иккинчи мавсумида Стрелцов лиганинг энг кўп гол урган футболчиси бўлган ва 22 ўйинда 15 та гол муаллифи бўлган. Мавсум якунида жамоаси тўртинчи ўринга кўтарилган. Стрелцов биринчи марта 1955-йилда, мавсумнинг ярмида Совет терма жамоаси таркибига жалб этилган. Унинг дебюти 26-июн куни Стокголмда Швецияга қарши ўртоқлик ўйинида бўлиб ўтган. Ўша ўйинда Швеция жамоасини 6:0 ҳисобида мағлуб этиб, дастлабки 45 дақиқа ичида хет-трик қайд этган[3]. Иккинчи ўйинида Ҳиндистонга қарши ўртоқлик ўйинида ҳам яна учта гол урган. Венгриядаги навбатдаги ўйин ва Франсияга қарши ўйиндаги гол 1956-йил бошида Стрелцов Совет Иттифоқи таркибидаги тўртта ўйинда еттита гол урганини англатар эди. 1956-йил апрел ойида Данияга қарши ўйинда гол урганидан сўнг, Эдуард учта халқаро ўйинни ўтказиб юборган ва сентябр ойида Ғарбий Германия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйинда заҳирадан майдонга тушиб, уч дақиқадан сўнг гол муаллифи бўлган. Стрелцов 1956-йилги мавсумда ҳам „Торпедо“ учун мунтазам равишда гол уришни давом эттирди ва лигада 12 та гол урган. 1956-йил ноябр ойида Мелбурндаги Олимпияда ўйинларига боришдан олдин Советлар жамоаси кетма-кет иккита мағлубиятга учраган. Стрелцов 15-ноябр куни норасмий ўйинда Австралия устидан 16:2 ҳисобида ғалаба қозониб, учта гол урган ва тўққиз кундан кейин Германия Бирлашган жамоасига қарши турнирнинг биринчи ўйинида, ўйин якунланишига оз вақт қолганда ғалаба голини киритган[4]. Советлар чорак финалда Индонезия устидан ғалаба қозониш учун такрорий ўйинни талаб қилишган ва ярим финалда Болгария билан учрашишган.

Болгарияга қарши учрашув 90 дақиқадан сўнг 0:0 ҳисоби билан тугади, ва ҳимоячи Николай Тишченко ва Стрелцовнинг „Торпедо“ клубидаги жамоадоши, ҳужумчи Валентин Иванов жароҳат олган, Болгария қўшимча бўлим бошида гол урган вақтида Совет жамоасида атиги 9 нафар соғлом ўйинчи бор эди. Стрелцовнинг ўйин давомидаги ижроси кейинчалик журналист Жонатан Уилсон томонидан „ажойиб“ деб таърифланган. 112-дақиқадан сўнг Эдуард ҳисобни тенглаштирган ва тўрт дақиқадан сўнг Москванинг „Спартак“ жамоаси футболчиси Борис Татушинни ғалаба тўпини киритган. Стрелцов Югославияга қарши финал ўйинини ўтказиб юборган, чунки жамоа мураббийи Гавриил Качалин олдиндаги икки форварднинг жамоадоши бўлиши керак деб ҳисоблаган. Иванов жароҳат олгани учун Стрелцов ҳам заҳирада қолдирилган. Унинг ўрнини эгаллаган Никита Симонян Югославлар устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганидан сўнг Стрелцовга олтин медалини таклиф қилдган. „Торпедо“ футболчиси бу таклифни рад этиб, „Никита, мен бошқа кўплаб совринларни қўлга киритаман“ деган. Стрелцов мавсум якунида 1956-йилги „Олтин тўп“ сўровномасида иккита овоз олган[6].
Стрелцов Полшада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати саралаш плей-офф ўйинида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда биринчи голни урган. Бу ғалаба Совет Иттифоқининг 1958-йилги Жаҳон чемпионатига йўлланмасини англатар эди. ТОрпедо клуби сафидаги фаолиятида 1957-йилги мавсумда 15 лига ўйинида 12 та гол урган. Ҳеч қачон бу давргача лига чемпиони бўлмаган ва анъанага кўра CСКА, Динамо ва Спартак каби кучли маҳаллий рақиблар соясида қолган „Торпедо“ Совет Олий Лигасида иккинчи ўринни эгаллаган. Ўша мавсум охирида Стрелцов 1957-йилги „Олтин тўп“ сўровномасида 12 та овоз тўплаган ҳолда еттинчи ўринни эгаллаган[7]. Жаҳон чемпионатининг 1958-йил турнири олидидан унинг терма жамоаси сафидаги натижалари 20 ўйинда 18 та голни ташкил этган. Стрелцов 1958-йилги мавсум бошида Олий лиганинг дастлабки саккизта ўйинида бешта гол урган ва 1958-йил 18-майда Москвада Англия билан ўртоқлик ўйинида (1:1) майдонга тушган.
Зўрлаш айблови
Айблов
Стрелцов хотинбозлик, кўп ичиш ва футболдан ташқари экстравагант ҳаёт кечириши, шунингдек, сочларини Британиянинг „Теддй Бой“ болалари услубида турмаклаши билан машҳур эди. Ўз клуби ва совет миллий жамоаси учун асосий ўйинчи сифатида бу хусусиятлар ҳукумат доираларида, Уилсон таъбири билан айтганда, „Стрелцов жуда машҳур бўлиб кетаётган эди“ деган таассурот уйғотган. Муаммо футболчи ва Политбюронинг биринчи аёл аъзоси Екатерина Фурцеванинг 16 ёшли қизи Светлана Фурцева ўртасидаги тахминий муносабатлар туфайли юзага келган. 19 ёшли „Торпедо“ ҳужумчиси ёш Светлана билан биринчи марта 1957-йил бошида 1956-йилги Олимпиада ўйинларидаги ғалабасини нишонлаш учун Кремл балида учрашган. Фурцева Эдуарднинг қизи билан оила қуриши таклиф қилган, унга Стрелцов „менинг хотиним бор ва мен унга (Светлана) уйланмайман“ деб жавоб берган. Кейинчалик у маст ҳолатда „мен бу маймунга ҳеч қачон уйланмайман“ ёки „бундай қизга уйлангандан кўра осиб ўлдирилганим маъқул“ (ҳар икки иқтибос ҳам келтирилди) деган сўзлари эшитилган ва Совет Бош вазири Никита Хрушчёвга яқин вазир Фурцевани ҳақорат қилган.
Стрелцов Олимпиадага кетишдан олдин Алла Деменко билан яширинча унаштирилган ва эр-хотин 1957-йил 25-февралда, футбол мавсумига тайёргарликнинг ярмида турмуш қуришган[8]. Совет футболи департаменти маросим вақти бўйича футболчини ҳам, унинг клубини ҳам танқид қилган. Коммунистик партия ҳам унга ишонмагандек туюлди, чунки у Торпедо билан хорижда гастрол сафарларида франсуз ва швеция клубларининг қизиқишини уйғотганидан кейин уни эҳтимолий дефектор деб ҳисоблаган. Унинг партия архивидаги файлида шундай изоҳ бор эди: „Тасдиқланган манбага кўра, Стрелцов 1957-йилда дўстларига чет эл сафарларидан кейин СССРга қайтиб келганидан доимо афсусда эканлигини айтган“. 1957-йил апрел ойида Одессадаги ўйинда майдондан четлатилганидан сўнг, расмий ҳукумат спорт газетаси, „Совецкий спорт“ рўзномасида Эдуард ҳақида „Бу қаҳрамон эмас“ сарлавҳали мақола, шунингдек, пролетариат аъзолари томонидан ёзилган мактублар чоп этилган. Стрелцовни „ғарбий империализмнинг ёвузликлари намунаси“ деб таърифлаган.
1958-йилги жаҳон чемпионати учун Москвадаги тайёргарлик ўйинида Англияга қарши майдонга тушганидан бир ҳафта ўтгач, Стрелцов 25-май куни бўлиб ўтадиган Совет ҳарбий офицери Эдуард Караханов томонидан зиёфатга таклиф қилинган. Стрелцов ва қолган совет жамоаси ЖЧ олдидан Москва яқинидаги Тарасовкада ўқув-машғулот йиғинида, аммо жамоага бу кун таътил сифатида берилган эди. Бундай кунлар охирида футболчилар соат 16:30 да „Динамо“ стадионида расмийларга хабар беришлари керак эди, лекин Стрелцов ва терма жамоадаги икки жамоадоши, „Спартак“ футболчилари Михаил Огонков ва Борис Татушин бу қоидага эътибор бермай, стадионга кетишган. Карахановнинг дача уйида бўлиб ўтган зиёфатда Стрелцов ҳеч қачон кўрмаган 20 ёшли Марина Лебедева исмли аёл ҳам иштирок этган. Эртаси куни эрталаб Стрелцов, Огонков ва Татушин зўрлашда айби билан ҳибсга олинган.
Журналист Кевин ЎФлиннинг ёзишича, зиёфатда кўп спиртли ичимликлар ичилганлиги сабабли, Стрелцовга қарши далиллар ҳатто Лебедеванинг ўзидан ҳам „чалкаш ва қарама-қарши“ эди. Аммо совет терма жамоаси бош мураббийи Гавриил Качалин Стрелцовнинг бу холатга тушишидан сал олдин Коммунистик партиянинг юқори таъсири туфайли ўйинчига ёрдам беришнинг иложи йўқлигини таъкидлаган. Качалиннинг сўзларига кўра, полиция унга бу ишда Хрушчёвнинг шахсий иштироки Фурцеванинг гинаси туфайли бўлгани ҳақида гапирган. Совет Иттифоқидаги жамоадоши Никита Симоняннинг 2006-йилда сўзлаган сўзларига кўра, Стрелцов онасига „айбни бошқа бировнинг зиммасига олганини айтган“ деб ёзган. Стрелцов ва Лебедева бирга бўлишган, деди Симонян ва уларнинг учрашуви сохталаштирилганига ишонмаслиги тўғрисида ҳам айтган. Стрелцов қизни уни зўрлаганми ёки йўқми, ишончи комил эмас. Симонян розилик асосида жинсий алоқа „тизим“ томонидан зўрлаш айбловига айлантирилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган. Бироқ, худди шу интервюда Симонян суд пайтида Лебедева ҳам, Стрелцовнинг ҳам айбловчи фотосуратларини, жумладан, „Торпедо“ ўйинчисининг юзи „бурундан ёноқ суягигача учта параллел тирналган“ суратларини ошкор қилган. Стрелцовнинг бир йилдан кўпроқ вақт яшаган рафиқаси Алла айбловлар қўйилгач, тез орада ажрашиш учун ариза берган. Унинг судида Стрелцовнинг ўзидан ташқари жамоанинг ягона аъзолари Огонков ва Татушин бўлиб, улар гувоҳ сифатида қатнашган.
Судланганлик; Гулаг
Стрелцов бу айбларни 1958-йилги Жаҳон чемпионатида қатнашиш ва Совет терма жамоасидаги ўрнини сақлаб қолиш имконини бериши айтилганидан кейин жиноятни тан олган. Бироқ, бу содир бўлмаган. Стрелцов миллий жамоадан четлатилган, ўн икки йилга Гулагнинг мажбурий меҳнат лагерларига қамалган ва ҳар қандай турдаги профессионал футболга қайтиши тақиқланган. Москвадаги „Торпедо“ клубининг базаси бўлган ЗиЛ автомобил заводида 100 000 ишчининг суд жараёнида ёрдам кўрсатиш учун марш ўтказиш режалари, Стрелцовга ҳукм ўқилиши биланоқ, марш уюштирилишидан олдин бекор қилинган. Огонков ва Татушин эса уч йилга ҳар қандай уюшган футбол ўйнашдан ва умрбод СССР вакили бўлишдан четлаштирилган. Ўзи қамоққа олинган лагерда Стрелцов дастлаб ёш жиноятчининг қурбонига айланган ва унга шунчалик жисмоний шикаст етказганки, у тўрт ойни қамоқхона касалхонасида ўтказган ва „темир ёки ўткир тиғли буюм“ зарбалари натижасида жароҳат олган. Кейинчалик лагер маъмурияти қийин пайтларда маҳбусларни тинчлантириш учун Стрелцовни футбол ўйинларига қўшишни бошлаган. Маҳбуслардан бири Иван Лукянов кейинчалик шундай деган: „Биз Стрелцовни яхши кўрардик, унинг футболга қайтишига ишонардик“.
1958-йил Совет терма жамоаси Швецияга, Жаҳон кубогида иштирок этиш учун Стрелцов, Огонков ва Татушинсиз йўл олган. Жаҳон матбуоти рақиб жамоалардан иккитаси кучли заифлашганини таъкидлаган. Англия Мюнхендаги ҳаво ҳалокати ва Советларнинг Стрелцовнинг жамоага қабул қилмагани матбуоатнинг асосий воқеаси бўлган. Советлар чорак финалга чиқган ва мезбон Швецияга 2:0 ҳисобида мағлуб бўлган. Стрелцовсиз қолган „Торпедо“ клуби 1957-йилда иккинчи ўриндан 1958-йилда еттинчи ўринга тушиб кетган, аммо жамоа Совет кубоги финалига қадар етиб борган ва финал „Спартак“ клубига ютқазган. Стрелцовнинг клуб тўпурари сифатидаги ўрнини 21 ёшли ҳужумчи Геннадий Гусаров эгаллаган ва 1957-йилда „Торпедо“ клуби билан профессионал шартнома имзолаган. Торпедо жамоаси 1959-йилда бешинчи ўринни эгаллаган бўлса, кейинги йили Олий лига ва Кубок турнирларида гаъалаб қозониб олтин дублини қайд этган. Гусаров 20 гол билан лигада пешқадамлик қилган. 1961-йилда „Торпедо“ иккала мусобақада ҳам иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Гусаров 22 гол муаллифи бўлган. Торпедо 1962 ва 1963-йилги мавсумларда ҳам иккинчи ўринни эгаллаганидан сўнг Гусаров шаҳардаги асосий рақиби „Динамо“ жамоасига сотиб юборилган. „Торпедо“ 1964-йилда „Динамо Тбилиси“ жамоасига қарши чемпионат плей-оффида икки клуб очколар бўйича тенглашганидан кейин ўйинда иштирок этиб мағлуб бўлган, яна иккинчи ўринни эгаллаган[9][10].
Стрелцовнинг қайтиши

Ҳаваскор фаолият
Стрелцов 1963-йил 4-февралда озодликка чиқди, ўн икки йиллик қамоқ муддатидан беш йили ўтган ва профессионал ўйиндан маҳрум бўлганлиги сабабли вақтини ЗиЛ заводида ишлаш ва бириктирилган техник коллежда автомобилсозлик бўйича ўқиш ўртасида тақсимлай бошлаган[11]. Алла билан келишмовчиликларини бартараф эта олмагач, 1963-йил сентябр ойида Раиса Михайловна билан оила қурган. Эдуард завод ҳаваскорлар жамоасида ўйнай бошлаган. 1964-йилги мавсум охирида ЗиЛ жамоаси Горкий жамоасига қарши сафардаги ўйинда, жамоа мураббийи КППСдан Стрелцов билан ўйнамаслик тўғрисида буйруқ олган. Бу холатни томошабинлар ўйин бошланганда дарҳол пайқашган ва биринчи бўлимда ғалаён кўтара бошлашган. Стрелцов номини айтиб, стадионни ёқиб юбориш билан таҳдид қилишган. Ғазабланган оломоннинг бундан ҳам ёмонроқ холатларга олиб келиши мумкунлигидан хавотирланган Горкий заводи бошлиғи ЗиЛ мураббийига Стрелцовни иккинчи бўлимда майдонга туширишини сўраган. Собиқ Гулаг маҳбуси майдонга тушганидан сўнга, мухлислар уни олқишлай бошлаган.
ЗиЛ жамоада Стрелцов билан биргаликда барча 11 учрашувда ғалаба қозониб, заводлар ўртасида ўтказиладиган лигада биринчи ўринни эгаллаган. „Торпедо“ жамоасида ўйнашга рухсат берилмаган бўлса-да, Стрелцов бутун мавсум давомида ўзининг эски клубидаги ўйинларга ташриф буюрган. 1964-йил октябр ойида Леонид Брежнев Коммунистик партиянинг биринчи котиби этиб сайланган ва лавозимга киришганидан кўп ўтмай ўн минглаб одамлар, жумладан Социалистик меҳнат қаҳрамонлари, миллий ва минтақавий Олий Совет депутатларидан Стрелцовнинг профессионал тақиқини бекор қилиш ҳақида имзолаган хат олган. Баъзи партия аъзолари Стрелцовнинг Ғарбий Эвропага мунтазам равишда борадиган „Торпедо“ клуби аркибига қўшилиши халқаро воқеага олиб келиши мумкинлигидан қўрқиб, потенциал қайтишдан эҳтиёт бўлишган, аммо Брежнев тақиқни бекор қилган ва Стрелцов эркин одам сифатида ўзи талим олган касбидаги имкониятларидан фойдаланиши керак, деб таъкидлаган. У 1965-йилги мавсум олдидан Торпедо клубига ва профессионал футбол ўйнаш учун қайтишга рухсат олган.
Профессионал футболга қайтиш
Стрелцовни тарафдорлар ҳаяжон билан кутиб олишган. Гарчи Эдуард ёшроқ вақтидаги бироз куч ва чаққонлигини йўқотган бўлса-да, унинг футбол ақл-заковати ҳали ҳам сақланиб қолган эди. Унинг мавсум давомидаги иштироки Торпедо жамоасига 1965-йилги Совет чемпионлигини қўлга киритишга ёрдам берган. Стрелцов эса лигада 26 ўйинда 12 та гол урган. Мавсум якунида у Совет Иттифоқининг йилнинг энг яхши футболчиси учун овоз беришда Торпедо жамоадоши Валерий Ворониндан кейин иккинчи ўринни эгаллаган. Бу „Торпедо“ клубининг Совет олий лигасида иккинчи марта чемпион бўлиши эди. Клуб ўзининг биринчи чемпионлигини беш йил олдин, Стрелцов қамоқда бўлганида қўлга киритган эди. Стрелцов 1966-йилнинг 28-сентябрида Европа кубоги доирасида Миланнинг „Интер“ клубига 1:0 ҳисобида мағлуб бўлган ўйинда ўзининг халқаро клублар ўртасидаги турнирдаги илк дебютини 1966-йилнинг 28-сентябрида ўтказган. У 1966-йилнинг 16-октябрида Туркия терма жамоасига қарши ўз майдонида 2:0 ҳисобида мағлуб бўлган ўйинда СССР терма жамоасига чақирилган ва бир ҳафта ўтиб Шарқий Германия билан 2:2 ҳисобидаги дуранг ўйинда ўзининг халқаро майдондаги, етти йиллик фаолиятидан сўнг биринчи голини киритган. Икки ҳафтадан сўнг Совет Иттифоқи жамоаси Италияга қарши сафардаги ўйинда 1:0 ҳисобида мағлуб бўлган. Торпедо 1966-йилда Совет Кубоги финалига чиқган, аммо „Динамо“ клубига 2:0 ҳисобида мағлуб бўлган. Стрелцов 1966-йилолий лига мавсумида ўзининг олдинги мавсумдаги каби 12 та гол муаллифи бўлган[12].
1967-йил май ойида Глазгода Шотландия устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда СССР терма жамоасининг кетма-кет саккизта ўйинида қатнашган Стрелцов кейинги йил ўзини совет жамоаси таркибидаги муваффақиятли ўйинини қайта тиклай олган. 1967-йил 3-июнда Парижда Франсия жамоасига қарши ўйинда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган ва саккиз кундан сўнг Европа чемпионати саралаш босқичида Австрия устидан 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган. 1967-йил 30-августда Финландияга қарши 1968-йилги Европа чемпионати саралаш ўйинидаги ўрнини бой берганидан сўнг, Стрелцов Совет Иттифоқининг кейинги учта ўйинини ўтказиб юборган. Эдуард 8-октябр куни Болгарияга қарши сафарда ўтказилган ўртоқлик ўйинида таркибга қайтган ва советлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда голлардан бирига муаллифлик қилган. Стрелцов кейинчалик ҳам терма жамоада ўз ўрнини сақлаб қолган ва 17-декабр куни Чилига қарши меҳмонда хет-трик қайд этган. Мавсум охирида Совет футболида йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган[13][14]
Стрелцов 1968-йилда Совет терма жамоасидаги дастлабки учта ўйинида терма жамоага жалб этилмаган. Апрел ойида Белгияга қарши ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонганидан сўнг, Эдуард 1968-йилги Европа чемпионати чорак финалида СССР терма жамоаси таркибида сўнгги учрашувини ўтказган. 1968-йил 4-майда Венгрияга мағлуб бўлган. Советлар бир ҳафта ўтгач, Москвада Стрелцовсиз Венгрияни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, умумий ўйн натижасига кўра финал турнирига йўлланма олган. Стрелцов финал ўйини таркибидан четда қолган ва бошқа СССР терма жамоасида ўйнамаган. Стрелцов сўнгги ўйинидан сўнг, терма жамоа таркибида 38 ўйинда 25 гол муаллифи бўлган. Торпедо 1968-йилги мавсумда СССР кубоги финалида Ўзбекистоннинг „Пахтакор“ жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, Совет Кубогини қўлга киритган. Стрелцов ўз фаолиятидаги энг юқори, мавсум давомида 21 (лигада) та гол киритганидан сўнг, навбатдаги йил ҳам Совет футболида йилнинг энг яхши футболчиси унвонини сақлаб қолган. 1969-йилги мавсум олдидан Эдуард ўйинидаги пасайиш сабабли ярим ҳимоя пзоициясига ўтказилган ва лигада 23 ўйинда иштирок этиб гол ура олмаган. Эдуард 1970-йилда, 33 ёшида футболни тарк этган, 222 ўйинда 99 та гол уриб, Торпедо таркибида бу натижага эришган дастлбки футболчи бўлган.
Футболдан кейинги фаолият
"Торпедо" клубида ўтказган футболчилик фаолиятидан сўнг, Москванинг „Спартак“ клуби тарафдори Стрелцовни севимли жамоаларида ўйнай олмаганидан қайта-қайта шикоят қилишган. Эдуард нафақага чиққанидан сўнг ҳам, Торпедо жамоаси унинг Жисмоний тарбия институтида футбол мураббийлиги бўйича ўқишини молиялаштириш учун маошини тўлашда давом этган. Стрелцов малакасини оширгандан сўнг „Торпедо“ клубига ёшлар жамоаси мураббийи сифатида қайтган. 1982-йилда ёшлар жамоаси билан ишлашидан аввал асосий жамоада қисқа вақт давомида бош мураббий сифатида ишлаган[15].
1990-йилда томоқ саратонидан вафот этишидан олдин собиқ футболчилар ўртасидаги ўйинларда ҳам сиҳтирок этган. Биринчи рафиқаси Алланинг такидлашича, қамоқдаги меҳнат лагерларида унга берилган нурланган овқатлар унинг касаллик ортиришига сабаб бўлганини айтган. Стрелцов зўрлаганини тан олган аёл Марина Лебедева Стрелцов вафотининг бир йиллигининг эртасига Москвадаги қабрига гул қўйганини кўришган.
1956-йилги Олимпиада сиёсати сабабли, олтин медалларни фақат финал ўйинида ўйнаган ғолиб футбол жамоаси аъзоларига беришар эди. Стрелцов финалда ўйнамагани учун медал ололмаган. 2006-йилда Олимпия қўмитаси Олимпиада иштирок этган ва фақат финал турнирида иштирок этмаган барча футбчиларга медал бериш сиёсатини қайта кўриб чиққанидан сўнг, Эдуарднинг вафотидан 16 йил ўтганидан сўнг олтин медал берилган.
Ўйин услуби
Кўпгина танқидчилар Стрелцовни Россия ёки Совет Иттифоқининг энг зўр футболчиларидан бири деб билишади. Британиялик журналист ва ёзувчи Жонатан Уилсон уни „Россияда таълим олган энг зўр футболчи… баланд бўйли, кучли ҳужумчи“ деб таърифлаган. Стрелцовнинг моҳир, инновацион ўйин услуби унга совет футболида ажралиб туришига ёрдам берган ва унинг орқа товонида шерикларига берадиган узатмаси Россияда „Стрелцов паси“ номи билан машҳур бўлган[16]. Фаолиятининг дастлабки даврида бу техник қобилият сезиларли тезлик ва жисмоний мавжудлиги билан бирлашиб, ҳар томонлама кучли ҳужумчини яратган эди. Ўзининг кейинги йилларида жисмоний сифатлари пасайганлиги сабабли, маҳорати ва майдондаги ақл-заковати билан кўпроқ плеймейкер бўлишга, орқада ўйнашга ва жамоадошларини ўзи бошқаришдан кўра ҳужумкор ҳаракатларини ўрнатишга урғу берган. Дарҳақиқат, фаолиятининг сўнгги икки мавсумида Стрелцов олдинда эмас, балки ҳужумкор ярим ҳимояда ўйнаган. „Россия Пелеси“ лақабли Стрелцов Совет терма жамоаси сафида икки марта ўтказган ўйинлари ўртасидаги саккиз йиллик тафовутга қарамай мамлакат тарихидаги энг кўп гол урган футболчилар ичида тўртинчи ўринни эгаллаган.

1996-йилда Москванинг „Торпедо“ стадиони Эдуард хотирасига „Эдуард Стрелцов стадиони“ номини олган[17]. Бир йил ўтиб, Россия футбол иттифоқи „Стрелец“ мукофотларини Россия футболидаги энг нуфузли индивидуал мукофот сифатида жорий қилган ва ҳар йили энг яхши мураббийга берилади[18]. 1998-йилда Москвадаги Лужники олимпия мажмуасида Стрелцов ҳайкали қурилган[19] ва яна бир ҳайкали Торпедо томонидан унинг номи билан аталган стадион ташқарисида ўрнатилган[20].
2001-йилда тузилган Стрелцов қўмитаси Стрелцовга нисбатан зўрлаш айбловини ўлимдан кейин бекор қилишга уриниш учун ташкил этилган. Кампания раҳбари, шахмат бўйича чемпион Анатолий Карпов 2001-йилда судланганлик Стрелцовга дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишига тўсқинлик қилганини айтган. Россия Федерацияси Марказий банки 2010-йилда Стрелцов хотирасига унинг расми туширилган икки рубллик эсдалик тангасини зарб қилган холда унинг хотирасига ҳурмат кўрсатилган. Танга „Россиянинг таниқли спортчилари“ туркумидаги зарб қилинган учта тангадан бири эди. Қолган иккита қисмда мос равишда Лев Яшин ва Константин Бесков каби Россия футболининг юзлари тасвирланган[21].
Совринлар ва ютуқлар


Торпедо Москва
- Совет олий лигаси: 1965
- Совет Кубоги: 1968
- Иккинчи ўрин эгаси
- Совет олий лигаси: 1957
- Совет Кубоги: 1966
Халқаро
Терма жамоа сафидаги натижалари
- 1955–1968: 38 ўйин, 25 гол[22]
- Ёзги Олимпия ўйинлари олтин медали: 1956
Индивидуал
Фаолият статистикаси
- 1968-йилги Совет кубогини сақлаб қолган, қолган ички кубок мусобақалари статистикаси ҳозирча номаълум[26][27][28].
| Клуб фаолияти | Лига | Кубок | Лига кубоги | Халқаро | Жами | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Мавсум | Клуб | Лига | Ўйин | Гол | Ўйин | Гол | Ўйин | Гол | Ўйин | Гол | Ўйин | Гол |
| Совет Иттифоқи | Лига | Совет кубоги | Федерация кубоги | Европа | Жами | |||||||
| 1954 | Торпедо Москва | Совет олий лигаси | 22 | 4 | – | – | – | – | – | – | 22 | 4 |
| 1955 | 22 | 15 | – | – | – | – | – | – | 22 | 15 | ||
| 1956 | 22 | 12 | – | – | – | – | – | – | 22 | 12 | ||
| 1957 | 15 | 12 | – | – | – | – | – | – | 15 | 12 | ||
| 1958[29] | 8 | 5 | – | – | – | – | – | – | 8 | 5 | ||
| 1965 | Торпедо Москва | Совет олий лигаси | 26 | 12 | – | – | – | – | – | – | 26 | 12 |
| 1966 | 31 | 12 | – | – | – | – | 2 | 0 | 33 | 12 | ||
| 1967 | 20 | 6 | – | – | – | – | 4 | 3 | 24 | 9 | ||
| 1968 | 33 | 21 | 6 | 3 | – | – | 3 | 0 | 42 | 24 | ||
| 1969 | 11 | 0 | – | – | – | – | – | – | 11 | 0 | ||
| 1970 | 12 | 0 | – | – | – | – | – | – | 12 | 0 | ||
| Мамлакат | Совет Иттифоқи | 222 | 99 | 6 | 3 | – | – | 9 | 3 | 237 | 105 | |
| Тотал | 222 | 99 | 6 | 3 | – | – | 9 | 3 | 237 | 105 | ||
| Совет Иттифоқи терма жамоаси | ||
|---|---|---|
| Йил | Ўйин | Гол |
| 1955 | 4 | 7 |
| 1956 | 8 | 4 |
| 1957 | 8 | 7 |
| 1958[29] | 1 | 0 |
| 1959[29] | 0 | 0 |
| 1960[29] | 0 | 0 |
| 1961[29] | 0 | 0 |
| 1962[29] | 0 | 0 |
| 1963[29] | 0 | 0 |
| 1964[29] | 0 | 0 |
| 1965 | 0 | 0 |
| 1966 | 3 | 1 |
| 1967 | 12 | 6 |
| 1968 | 2 | 0 |
| Жами | 38 | 25 |
Терма жамоада голлар
- Ҳисоб ва натижалар биринчи навбатда Совет Иттифоқининг голлари рўйхатини кўрсатади[32].
| № | Сана | Жой | Рақиб | Ҳисоб | Натижа | Мусобоқа |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1. | 1955-йил 26-июн | Рåсунда Стадиум, Стокголм | 1–0 | 6–0 | Ўртоқлик учрашуви | |
| 2. | 2–0 | |||||
| 3. | 4–0 | |||||
| 4. | 1955-йил 16-сентябр | Динамо стадиони, Москва | 2–0 | 11–1 | Ўртоқлик учрашуви | |
| 5. | 4–0 | |||||
| 6. | 7–0 | |||||
| 7. | 1955-йил 23-октябр | Динамо стадиони, Москва | 1–1 | 2–2 | Ўртоқлик учрашуви | |
| 8. | 1956-йил 23-май | Динамо стадиони, Москва | 3–0 | 5–1 | Ўртоқлик учрашуви | |
| 9. | 1956-йил 15-сентябр | Ниэдерсачсенстадион, Ҳанновер | 1–0 | 2–1 | Ўртоқлик учрашуви | |
| 10. | 1956-йил 24-ноябр | Олймпиc Парк стадиони, Мелбурн | 2–0 | 2–1 | 1956-йил ёзги Олимпиада ўйинлари | |
| 11. | 1956-йил 5-декабр | Олймпиc Парк стадиони, Мелбурн | 1–1 | 2–1 | 1956-йил ёзги Олимпиада ўйинлари | |
| 12. | 1957-йил 1-июн | Марказий Ленин стадиони, Москва | 1–1 | 1–1 | Ўртоқлик учрашуви | |
| 13. | 1957-йил 21-июл | Васил Левски Натионал стадиони, Софиа | 1–0 | 4–0 | Ўртоқлик учрашуви | |
| 14. | 3–0 | |||||
| 15. | 1957-йил 15-август | Хелсинки Олимпия стадиони, Ҳелсинки | 6–0 | 10–0 | 1958-йилги жаҳон чемпионати саралаши | |
| 16. | 8–0 | |||||
| 17. | 1957-йил 22-сентябр | Нéпстадион, Будапешт | 2–1 | 2–1 | Ўртоқлик учрашуви | |
| 18. | 1957-йил 24-ноябр | Зентралстадион, Леипзиг | 1–0 | 2–1 | 1958-йилги жаҳон чемпионати саралаши | |
| 19. | 1966-йил 23-октябр | Марказий Ленин стадиони, Москва | 1–0 | 2–2 | ||
| 20. | 1967-йил 3-июн | Парc дес Принcес, Париж | 4–2 | 4–2 | Ўртоқлик учрашуви | |
| 21. | 1967-йил 11-июн | Марказий Ленин стадиони, Москва | 4–3 | 4–3 | Евро-1968 саралаш бсоқичи | |
| 22. | 1967-йил 8-октябр | Васил Левски Натионал стадиони, София | 1–1 | 2–1 | Ўртоқлик учрашуви | |
| 23. | 1967-йил 17-декабр | Эстадио Наcионал де Чили, Сантиаго | 2–0 | 4–1 | Ўртоқлик учрашуви | |
| 24. | 3–0 | |||||
| 25. | 4–0 |
Манбалар
- ↑ Рыжков (Ризҳков) 2008
- ↑ Лаузадис, Алмантас „УССР (Совиэт Унион) – Финал Таблес 1924–1992“. РСССФ. Қаралди: 2009-йил 6-ноябр.
- ↑ Cоуртней, Барриэ „Совиэт Унион – Интернатионал Ресулц 1952–1959 – Детаилс“. Реc.Спорт.Соccер Статистиcс Фоундатион. Қаралди: 2009-йил 6-ноябр.
- ↑ „Эдуард Стрелцов“. Олймпедиа. Қаралди: 2021-йил 1-декабр.
- ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедWилсон - ↑ Пиэрренд, Жосé Луис „Эуропеан Фоотбаллер оф тҳе Еар ("Баллон д'Ор") 1956“. Реc.Спорт.Соccер Статистиcс Фоундатион. Қаралди: 2009-йил 6-ноябр.
- ↑ Пиэрренд, Жосé Луис „Эуропеан Фоотбаллер оф тҳе Еар ("Баллон д'Ор") 1957“. Реc.Спорт.Соccер Статистиcс Фоундатион. Қаралди: 2009-йил 6-ноябр.
- ↑ Нилин (Нилин) 2002, сс. 78–79
- ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедтоплеагуэтаблес2 - ↑ Кашинцев, Александр (Кашинцев, Алехандер) „Геннадий Гусаров (Геннадий Гусаров)“ (ру). Сборная России по футболу. Қаралди: 2011-йил 6-феврал.
- ↑ Нилин (Нилин) 2002, Основные даты жизни Эдуарда Стрельцова
- ↑ Cоуртней, Барриэ „Совиэт Унион – Интернатионал Ресулц 1960–1969 – Детаилс“. Реc.Спорт.Соccер Статистиcс Фоундатион. Қаралди: 2009-йил 6-ноябр.
- ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедWилсон2 - ↑ Мовсумов, Расим „Совиэт Унион – Плаер оф тҳе Еар Аwардс“. Реc.Спорт.Соccер Статистиcс Фоундатион. Қаралди: 2009-йил 6-ноябр.
- ↑ Шпиз, Елена (Шпиз, Элена) „Эдуард Анатольевич Стрельцов“. Истории Людей (Истроии Людей). Қаралди: 2011-йил 6-феврал.
- ↑ Wҳите, Жим. „Ас Қуинн шедс фат, Жонес сеэс фит то плай тҳе фоол“. Тҳе Даилй Телеграпҳ (2006-йил 13-апрел). Қаралди: 2009-йил 6-ноябр.
- ↑ Wилсон, Жонатҳан. „Торпедўс траумас суггест тҳе Руссиан ренаиссанcе май бе шорт-ливед“. Тҳе Гуардиан (2008-йил 23-декабр). Қаралди: 2009-йил 6-ноябр.
- ↑ „ру:Индивидуальные и командные призы“ (ру). ФК «Зэнит» Санкт-Петербург (ФC Зенит Ст. Петерсбург). 2010-йил 9-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 6-ноябр.
- ↑ „ру:Памятник Стрельцову“ (ру). висуалриан.ру. РИА Новости (РИА Новости) (1998-йил 10-май). Қаралди: 2009-йил 7-ноябр.
- ↑ {{Янгиликлар манбаси}} андозасидан фойдаланишда
титле=параметри белгиланиши керак. - ↑ „Cоммеморативе Cоинс“. Тҳе Cентрал Банк оф тҳе Руссиан Федератион (2009-йил 28-декабр). 2010-йил 9-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 14-март.
- ↑ Мамруд, Роберто „Совиэт Унион/CИС – Реcорд Интернатионал Плаерс“. Реc.Спорт.Соccер Статистиcс Фоундатион. Қаралди: 2009-йил 6-ноябр.
- ↑ Чернй, Мичаэл „Совиэт Унион/CИС – Реcорд Интернатионал Плаерс“. Реc.Спорт.Соccер Статистиcс Фоундатион. Қаралди: 2009-йил 7-ноябр.
- ↑ Wилсон 2006
- ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедбаллондор19572 - ↑ Цыбулько, Валерий (Цибул'ко, Валерий) „ру:Эдуард Стрельцов“ (ру). Журнал «Футбол» (Зҳурнал Футбол). 2009-йил 2-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 7-ноябр.
- ↑ Пугло, Евгений (Пугло, Евгений) „ру:Стрельцов, Эдуард Анатольевич“ (ру). Клуб любителей истории и статистики футбола (КЛИСФ). 2013-йил 12-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 29-январ.
- ↑ Мороз, Андрей (Мороз, Андрей) „Стрелцов, Эдуард А.“. Клуб любителей истории и статистики футбола (КЛИСФ). 2011-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 11-феврал.
- ↑ 29,0 29,1 29,2 29,3 29,4 29,5 29,6 29,7 Ин тҳе Гулаг фром 1958 то 1963; ретурнед то профессионал фоотбалл ин 1965
- ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедусср5259 - ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедусср6069 - ↑ Кашинцев, Александр (Кашинцев, Алехандер) „Эдуард Стрельцов (Эдуард Стрелцов)“ (ру). Сборная России по футболу. Қаралди: 2011-йил 29-январ.
Газета ва журнал мақолалари
- ЎФлйнн, Кевин. „Лоял фанс фигҳт то cлеар наме оф Руссиа'с Пелé“. Тҳе Обсервер (2001-йил 26-август). Қаралди: 2009-йил 6-ноябр.
- Рыжков, Алексей (Ризҳков, Алексей). „Эдуард Стрельцов: критическая высота полета“ (ру). Новая (Новая) (2008-йил 28-май). Қаралди: 2009-йил 6-ноябр.
- Wилсон, Жонатҳан. „Wас Стрелцов реаллй тҳе глориоус мартйр Руссиан фоотбалл демандс?“. Тҳе Гуардиан (2006-йил 14-декабр). Қаралди: 2008-йил 3-август.
Адабиётлар
- Купер, Симон. Фоотбалл Агаинст Тҳе Энемй. Лондон: Пҳоэних, 1998. ИСБН 0-7538-0523-5.
- Нилин, Александр (Нилин, Александр). Стрельцов: Человек без локтей (ру). Москва (Мосcоw): Молодая гвардия (Молодая Гвардия), 2002. ИСБН 5-235-02438-9.
Ҳаволалар
- 21-iyulda tugʻilganlar
- 1937-yilda tugʻilganlar
- 1990-yilda vafot etganlar
- 22-iyulda vafot etganlar
- Moskvada vafot etganlar
- SSSR erkak futbolchilari
- SSSR Oliy ligasi futbolchilari
- Torpedo Moskva klubi futbolchilari
- Olimpiyada medalini olgan futbolchilar
- Siyosat va sport
- SSSR milliy terma jamoasi erkak futbolchilari
- Futboldagi erkak hujumchilar
- Erkak futbol yarim himoyachilari
- Alifbo boʻyicha sportchilar