Edward Said
Эдwард Саид (талаффузи: Эдвард Саид) (арабча: إدوارد وديع سعيد) (1-ноябр 1935-йил — 24-сентабр 2003-йил) — Фаластин мандатли ҳудудида туғилган америкалик адабиёцҳунос олим ва интеллектуал. Саид узоқ йиллар давомида Cолумбиа университетида адабиёт ўқитувчиси лавозимида ишлаган. Олим постколониал изланишлар йўналиши асосчиси ҳисобланади.
| Эдwард Саид | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1-ноябр 1935-йил |
| Вафоти |
24-сентябр 2003-йил (67 ёшда) Неw Ёрк, АҚШ |
Британия ва Америка мактаб ва университетларида таҳсил олган Саид ўз таълими ва икки маданият муҳитида шаклланган қарашлари ёрдамида Ғарб ва Шарқ маданиятлари бир-бирини маданий ва сиёсий англашидаги камчиликларни кўрсатиб берган. Хусусан, олим Яқин Шарқдаги Исроил-Фаластин можаридаги хато қарашлар ҳақида ёзган. Саидга Антонио Грамсcи, Франтз Фанон, Аимé Céсаире, Мичел Фоуcаулт ҳамда Тҳеодор Адорно каби файласуф олимлар ишлари таъсир кўрсатган.
Маданият танқидчиси ўлароқ Саид „Ориэнталисм“ (1978) асари билан танилган. Китобда ориентализм тамойили, хусусан, Ғарбнинг Шарқ халқлари маданиятини тушунишига асос бўлган қараш ва методлар танқид қилинади. Саиднинг матнларни таҳлил қилиш модели адабиёт назарияси, адабий танқид ҳамда Яқин Шарқ соҳаларидаги академик ишларни, хусусан, уларда ўрганилаётган жамиятлар қай йўсинда кўриб чиқилиши, таърифланиши ҳамда белгиланишини тубдан ўзгартирди. „Ориентализм“ китоби Яқин Шарқни ўрганиб келган олимлар, файласуфлар ҳамда адабиёцҳунослар орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Саид Фаластин миллий кенгаши аъзоси бўлган, оммавий равишда Исроил ҳамда араб давлатлари сиёсатини, айниқса, ўз халқлари манфаатларига зид чора кўрга мусулмон тузумларни танқид қилган. Олим Исроилдаги фаластинликларга тенг сиёсий ва инсон ҳуқуқлари берилиши учун Фаластин давлатини тузишни қўллаган.
1999-йил Саид дўсти Даниэл Баренбоим билан Ғарб-Шарқ девон оркестрига асос солган. Исроиллик, фаластинлик ҳамда араб мусиқачиларидан иборат оркестр қароргоҳи Севилле шаҳрида жойлашган. Саид илмий ишларидан ташқари мусиқага ҳам қизиққан, пианинони маҳорат билан чалган. Шунингдек, Баренбоим билан мусиқа бўйича суҳбатларини ўзида жамлаган „Параллеллар ва парадокслар: Мусиқа ва жамиятда тадқиқотлар“ (инглизча: Параллелс анд Парадохес: Эхплоратионс ин Мусиc анд Соcиэтй) (2002) китобини ёзган.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Эдwард Саид“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Эдwард Саид архиви (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-07 санасида архивланган) (ингл.)
- Эдwард Саид ИМДбда
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |