Zogʻoza
(Efedradan yoʻnaltirildi)
Зоғоза, қизилча, эфедра (Эпҳедра) — қизилчадошлар оиласига мансуб икки уйли буталар туркуми. 40 тури бўлиб, Ўрта денгиз мамлакатларида, Ҳиндистон, Хитой, Шимолий ва Жанубий Америкада, Россиянинг жануби-шарқий Европа қисмида ва Сибирда, Кавказ ва Ўрта Осиёда тарқалган. Кўпинча қуруқ чўл ва ярим чўл минтақаларда, қуруқ тошлоқли тоғ ён бағирларида ўсади. Зоғозанинг барглари майда, қипиқсимон, тезда тўкилиб кетади. Чангчи ва уруғчи қуббалари поя бўғимларида жойлашган. Зоғозанинг 10 га яқин тури Ўзбекистонда учрайди. Зоғоза таркибидаги эфедрин алкалоидидан тиббиётда фойдаланилади. Эфедрин юрак ва қон томирлари фаолиятига адреналинга ўхшаш таъсир кўрсатади[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Зоғоза“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (З-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |