Efemerida
Эфемерида (қадимий юнонча: ἐφημερίς — кунга, кунлик ← ἐπί — га + ἡμέρα — кун) — астрономик кундалик жадвал. Эфемеридада Қуёш, Ой, катта сайёралар, уларнинг йўлдошлари, кичик сайёралар ва бошқаларнинг маълум йил, кун ва соатлар учун олдиндан ҳисобланган кўринма координаталари ва бошқа маълумотлар берилади. Эфемерида маълумотлари астрономияда қабул қилинган махсус эфемерид вақти асосида ҳисоблаб топилади. Осмон жисмларининг эфемеридаларини билиш уларни олдиндан йилнинг қайси вақтида кузатиш қулайлигини аниқлаш ва кузатиш дастурларини тузишда катта аҳамиятга эга. Кузатишлар ва текширишлар ўтказилгач, олинган маълумотлар дунё вақтида эълон қилинади, кейинги эфемеридаларга тузатишлар киритилади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |