Efemeroidlar
Эфемероидлар — кўп йиллик ўсимликлар гуруҳи. Йиллик вегетация даври қисқа. Ер остки органлари (туганаги, пиёзбоши) бир неча йил, ер устки органлари бир неча ҳафта яшайди. Эфемероидлар баҳорда гуллаб, мева қилади, уруғлари пишиб тўкилади, туганаклари, пиёзбошлари ёки илдизпояси ер остида сақланиб, ер устки қисмлари қурийди.
Эфемероидлар уруғлари орқали ва вегетатив йўл билан кўпаяди. Улар ер ости органларига қараб туганаклилар (бурмақора, ит кучала ва бошқалар), пиёзбошлилар (лола, бойчечак) ва илдизпоялилар (ранг, илақ)га ажратилади. Эфемероидлар — қоракўл қўйларининг асосий озиғи. Эфемероидлар орасида гуллайдиган ўтлар (лола, заъфар, гулсапсар), доривор гиёҳлар (пиёзлар) ва заҳарли кўкатлар (кучалалар) бор. Эфемероидларни икки гуруҳ (қурғоқчил ҳудудлар эфемероидлари ва ўрмонли ҳудудлар эфемероидлари)га ажратилади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |