Efes

Эфес – Кичик Осиёнинг ғарбий соҳили Кария вилоятидаги қадимий шаҳар. Эфес харобалари ҳозирги Салжуқ (Туркия)дан 10 км нарида жойлашган. Осиё савдо йўлларининг сўнгги нуқтаси ва диний марказ сифатидаги аҳамияти (Эфес ҳомийси-Артемида ибодатхонаси дунёнинг етти мўжизасидан бири) шаҳарнинг равнақ топишига имкон берган. Герострат ўз номини абадийлаштириш мақсадида ибодатхонага ўт қўйган (милоддан аввалги 356-йил). Кейинчалик ибодатхона қайта қурилган, бироқ милодий 263 йил Эфес готлар томонидан талонтарож этилган пайтда буткул вайрон қилинган. Эфес милодий 358 ва 365 йиллардаги зилзилалардан жабр кўрган. Шаҳар ВИИ аср гача мавжуд бўлиб, сўнг кимсасиз қолган бу ерлар ботқоқликка айланган. Эфесдан юнон ва Рим даврига оид шаҳар мавзелари, стадионлар, театр, терма (ҳаммом), шаҳар дарвозалари, водопровод, кутубхона биноси, ибодатхоналар ва бошқалар харобалар очилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |