Эфталийлар (эфталитлар, эфталлар, хайталлар, абдаллар, еда) — Ўрта Осиёнинг шимоли-шарқидан Мовароуннаҳрнинг ички вилоятларига кириб, милодий В аср - ВИ асрларда давлат барпо этган қабила иттифоқи.

Эфталийлар
Ко'чманчи империя
Милодий 440-йиллар — Милодий 560-йил


Эфталийлар Империяси тамг'аси

Милодий 500-йиллар атрофида Эфталийлар империяси ҳудуди
Пойтахти Қундуз (Wалwалиж, Драпсака, ёки Бадиан)

Балх (Пахло)

Тил(лар)и бақтрияча, со'г'дча, хоразмча, пракрит, туркийча
Дини Монийлик, Зардуштийлик, Несториан Христианлик

Асл келиб чиқиши

1951-йилларда АҚСҲнинг Индиана Университети тарихчи олимлари тадқиқотларига ко'ра эфталийлар Эроний тилли қабила бўлган[1]. Буни олим Дéнес Зсинóр, япон олими Казуо Эноки ҳам о'з илмий асарларида тасдиқлаган[2][3].

Этен Де ла Вайссиэр ва бошқа олимлар эфталийлар асли туркий бўлиб, кейинчалик бақтрия тилини дастлаб ма’мурий мақсадларда, эҳтимол кейинроқ она тили сифатида қабул қилган, деган фикрни илгари сурадилар[4].

Эфталитлар, Дилбержин деворий расмлари, ВИ аср

Аксарият мутахассис олимларнинг фикрича, эфталийлар худди кушонлар каби Бақтрия/Тохаристонга ўрнашиб олгандан кейин худди кушонлар сингари бақтрия тилини расмий тил сифатида қабул қилганлар[5]. Бақтрия тили қадимий Суг'д ва Хоразмий тили каби Шарқий Эроний тиллардан бири бўлган, лекин оромоий алифбоси та'сирида шаклланган алифбода эмас, балки милоддан аввалги ИИИ—ИИ асрларда Юнон-Бақтрия подшолигининг фойдаланилган юнон алифбосида ёзилган. Бақтрия тили расмий тил бўлишдан ташқари, эфталийлар ҳукмронлик қилган маҳаллий аҳолининг тили ҳам бўлган[6].

Эфталийлар ўз тангаларини юнон ёзувида ёзилган бақтрия тилида ёзиб қўйганлар, улар эга бўлган унвонлар ХОАΔҲО ёки Šаодеб номланган. Фирдавсийнинг “Шоҳнома”сида келтирилган эфталий ҳукмдорларининг номлари эроний бўлиб, қимматбаҳо тошлар ва бошқа далиллар эфталий элитасининг расмий тили Шарқий Эрон тили бўлганлигини кўрсатади. Япон тарихчиси Казуо Эноки эфталитлар, эҳтимол, ҳинд-эвропалик (шарқий) эронийлар бо'либ, улар Бақтрия/Тохаристонда пайдо бўлган деган фикрни илгари сурган, бунинг сабаби, қадимги манбалар уларни Со'г'д ва Ҳиндукуш оралиг'ида жойлашганлиги ва эфталийларнинг ба'зи эроний хусусиятлари борлигини қайд этган[7]. Ричард Нелсон Фре Энокининг ҳам шу фикрга қо'шилган ва шу билан бирга, эфталитлар "эҳтимол, аралаш то'да" эканлигини та'кидлади[8]. "Энcйcлопаэдиа оф Ислам" китоби муаллифларига ко'ра, эфталийлар ҳозирги Афг'онистон ҳудудидан пайдо бўлган[9].

Милоддан аввал ВИИ асрда Хитойнинг шимолий ғарби (Хеси)да яшовчи малласоч, кўзи кўк халқларнинг бир қисми яшаб турган ерларини ташлаб, Помирнинг тоғли вилоятларига келиб яшайдилар. Кейинчалик улар маҳаллий аҳолига аралашиб, тилларини ҳам ўзгартиради.

Эфталийлар хионийлар (350 йил) ва кидарийлардан (380 йил) кейин Ўрта Осиёга кўчишнинг учинчи тўлқинини ташкил этганлиги одатда қабул қилинган. Яқинда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бунинг ўрнига милодий 350-360 йилларда кўчманчилар кўчиб ўтишнинг катта тўлқини бўлиши мумкин[10][11].

Эфталийларнинг яна бир гуруҳи ғарбга Каспий денгизининг шимолий ҳудудларига бориб, кейинчалик бу ерлардаги туркий халкларга аралашиб кетади. Эфталийлар ИВ асрнинг 2-ярмида кўпайиб, Мовароуннаҳрда яшовчи хионий, кидарий ва бошқа халқларни тобе этиб, давлат барпо этади. В асрда улар Қанғ давлатини мағлубиятга учратади. Хуросоннинг талай қисмини эгаллайди. Хуросон ери учун Эфталийлар Эрон билан қаттиқ уруш олиб борган. ВИ асрнинг охирларида Эфталийлар давлати инқирозга учрайди. Турк хоқонлиги Мовароуннаҳрни эгаллайди. Эфталийларнинг жанговар қисми Афғонистон ва Ҳиндистоннинг шимолий минтақаларига чекиниб, уларнинг кейинги авлодлари шу ерлардаги халқларга аралашиб, улар билан қоришиб кетади. Эфталийларнинг Марказий Осиёда қолган қисми кейинчалик шаклланган ўзбек, туркман ва тожик халқлари таркибига сингиб кетади. Туркманлар таркибида ва анатолиялик туркларнинг таркибида абдал номи билан Эфталийларнинг кейинги авлодлари сақланиб қолган. Эфталийлар оташпараст бўлганлиги маълум, лекин уларнинг орасида аста-секин буддизм ва христианликка эътиқод қила бошлаганлар сони ҳам орта бошлаган[12].

Манбалар

  1. ↑ "Асиа Мажор, волуме 4, парт 1". Институте оф Ҳисторй анд Пҳилологй оф тҳе Аcадемиа Синиcа, Университй оф Индиана. 1954. Ретриэвед 19 Аугуст 2017.. 
  2. ↑ Синор, Денис (1990). "Тҳе эстаблишмент анд диссолутион оф тҳе Тüрк эмпире". Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Эарлй Иннер Асиа, волуме 1. Cамбридге Университй Пресс. п. 300. ИСБН 978-0-521-24304-9. Ретриэвед 19 Аугуст 2017.. 
  3. ↑ Эноки, К. (1959). "Он тҳе Натионалитй оф Эпҳтҳалитес". Мемоирс оф тҳе Ресеарч Департмент оф тҳе Тоё Бунко (ПДФ). Вол. 18. Токё. пп. 1–58. Ретриэвед 1 Април 2017. Интернет Арчиве cопй. 
  4. ↑ Баккер, Ҳанс Т.. Тҳе Алкҳан: А Ҳунниc Пеопле ин Соутҳ Асиа. Баркҳуис, 12 Марч 2020 — 13, ноте 17-бет. ИСБН 978-94-93194-00-7. 
  5. ↑ Баумер, Чристопҳ (18 Април 2018). Тҳе Ҳисторй оф Cентрал Асиа. Блоомсбурй Публишинг. ИСБН 978-1-83860-868-2.. 4-волуме сет.. 
  6. ↑ Фре, Ричард Н. (2002). "Пре-Исламиc анд эарлй Исламиc cултурес". Ин Cанфиэлд, Роберт Л. (эд.). Турко-Персиа ин Ҳисториcал Перспеcтиве. Cамбридге Университй Пресс. ИСБН 978-0-521-52291-5.. 
  7. ↑ Эноки, К. (1959). "Он тҳе Натионалитй оф Эпҳтҳалитес". Мемоирс оф тҳе Ресеарч Департмент оф тҳе Тоё Бунко (ПДФ). Вол. 18. Токё. пп. 1–58. Ретриэвед 1 Април 2017. Интернет Арчиве cопй. 
  8. ↑ Фре, Р. "CЕНТРАЛ АСИА иии. Ин Пре-Исламиc Тимес". Энcйcлопаэдиа Ираниcа.. 
  9. ↑ Г. Амброс; П.А. Андреwс; Л. Базин; А. Гöкалп; Б. Флемминг; эт ал. "Туркс", ин Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Онлине Эдитион 2006. 
  10. ↑ Ваиссиèре, Этиэнне де ла. Охфорд Ҳандбоок оф Лате Антиқуитй: 5 Cентрал Асиа анд тҳе Силк Роад (эн). Охфорд Университй Пресс, 2012 — 144-146-бет. 
  11. ↑ Сундерманн, Wернер; Ҳинтзе, Алмут; Блоис, Франçоис де. Эхегисти Монумента: Фесцчрифт ин Ҳоноур оф Ничолас Симс-Wиллиамс (эн). Отто Ҳаррассоwитз Верлаг — 218, ноте 5-бет. ИСБН 978-3-447-05937-4. 
  12. ↑ ЎзМЕ




Андоза:Уз-ҳисторй-стуб