Egar
Эгар – 1) отулов (от, эшак, хачир, буғу ва бошқалар) устига уриладиган ва миниб ўтириш ҳамда юк ташиш учун мослаштирилган қулай абзал. Одамлар ҳайвонларни қўлга ўргатиб, миниб юрадиган давр (милоддан аввалги 1-минг йилликнинг 2-ярми) дан маълум. Эгарнинг кундалик миниб юриш, спорт, ҳарбий (сафда юриш), машқ ёки пойга учун мўлжалланган турлари фарқланади. Бундан ташқари, ҳар бир халқ ўз яшаш шарцҳароитидан келиб чиқиб ўзига хос эгар турларини яратган, мас, ўзбек, қирғиз, қозоқ, туркман, рус ва бошқалар халқлар ишлатадиган эгарлар, асосан, тузилиши ва безаги билан бир-биридан бир оз фарқ қилади, лекин умумий тузилиши бир-бирига ўхшайди. Ўзбекистонда ҳам эгарчилик қадимдан ривожланган. Шунинг учун эгарнинг тузилишига хос атамалар пайдо бўлган: суянчиқ, ўриндиқ, дўға, қопқоқ, қанот, терлик, айл, узанги ва узангибоғ ва бошқалар Юк ташишга мўлжалланган эгарларда юкни маҳкам боғлаш мосламалари ҳам бўлади. эгар пишиқ ёғоч (тол, ўрик, беҳи, ёнғоқ, чинор, арча ва бошқалар) дан ясалади, садаф, суяк, темир ва тасмалар билан безатилади. Отуловни минганда эгар устига юмшоқ тўшама (мас, гиламча) ташлаб олинади. Эгарнинг ўриндиғи таглик ва чарм қопланган ёстиқдан иборат. Эгарнинг икки томонига осилтириб ёпиладиган қисми „тебенги“ деб аталади ва узанги бандининг оёқни сидиришидан сақлаб туради. Эгар қўшимча мосламалари (айл, узанги, узангибоғ ва бошқалар) билан бирга Эгар жабдуқ деб аталади.
Эгар-жабдуқ билан шуғулланиш касби эгарчилик деб аталади. Эгарчилик ҳунармандчиликнинг қадимий турларидан бири. У асосан йирик шаҳарларда ривожланган. Милодий В асрдан бошлаб эгар ҳунар даражасига кўтарилган ва аста-секин такомиллаштириб борилган. Ўзбекистонда ҳам эгарчилик қадимий ҳунармандчилик касби ҳисобланади. Эгар жабдуқ оддий кустар усулда махсус дўконларда ясалган. Усталар, асосан, теша, болта, ранда, арра, искана ва б;асбобқуроллардан фойдаланишган. Ўзбекистонда отуловнинг аҳамияти ҳозир ҳам катталиги туфайли эгарчилик ҳунармандчиликнинг бир соҳаси ҳисобланади. Эгарчилик билан Ўзбекистоннинг барча вилоятларида шуғулланилади, лекин Бухоро, Самарқанд вилоятлари ва Фаргона водийсида кенгроқ тарқалган. Айрим усталар эгарчиликни санъат даражасига кўтарган. Эгар устига чарм қоплаш, безакларига суяклар қадаш расм бўлган. Эгар устига ташлаб олинадиган халтахуржун чармдан тикилиб, мис сим ва халқалар билан безатилади; 2) турли машиналар (велосипед, мотоцикл, трактор ва бошқалар) нинг ҳайдовчи ўтирадиган жойи (ўриндиқ).
Ҳозир энг машҳур ва энг такомиллашган эгар от эгардир, чунки у дастлабки эгарлардан икки томонлама фарқ қилмоқда
1 СИФАТ - замонавий технологиялар ёрдамида эгар сифати кўтарилган
2 НАРХ -қадимги эгарлар 100 кг гўштга айрибошланган. Ҳозир нарх анча бошқача.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |