Эгер ( венг.: Эгер; олмонча: Эрлау ) — Венгриянинг шимолидаги шаҳар, Бюкк ва Матра тоғ тизмаларининг жанубий ён бағирларида, Хевеш округининг ма’мурий маркази. 2014-йил 1-январ ҳолатига кўра, шаҳар аҳолиси  54 527[1] нафарни ташкил этади.

Эгер
Egerning bayrogʻi
Байроқ
Egerning rasmiy gerbi
Герб
Ҳукумат
 • мер Ласло Ҳабаш
Майдон 92.24 км2 (35.61 кв ми)
Телефон коди

+36 36

кенглик =
Марказий майдонда Иштван Добо ҳайкали. Орқа фонда қал'а жойлашган

Шаҳар ўзининг қал’аси, термал булоқлари (балнеологик курорти), тарихий иншоатлари (жумладан, шимолий турк минораси), шунингдек, "Эгер ҳўкиз қони" қизил виноси ишлаб чиқариши билан машҳур. Шаҳар номи венгерча г(э)р (боғ, шаҳар) сўзидан келиб чиққан.

Эгер католик архепархиясининг марказидир. Шаҳар аҳолисининг кўпчилиги католиклар (ҳам лотин, ҳам юнон католиклари маросими); православлар, протестантлар ва иудалардан иборат.

География ва транспорти

Шаҳар Будапештдан 130 километр шимоли-шарқда жойлашган. Будапешт-Мишколс автомагистралидан темир йўл линияси Эгерга олиб боради. Шаҳар Будапешт ва қўшни шаҳарлар билан мунтазам автобус ва темир йўл алоқалари орқали боғланган. Будапештга поезд ва автобусда бориш  2-2,5 соат вақтни олади.

Тарихи

Эгер қал'асидан шаҳар ко'риниши

Эгерда аҳоли яшаш жойи қадим замонлардан бери мавжуд. Илк Ўрта асрларда бу ҳудудда герман қабилалари яшаб, уларнинг ўрнини аварлар эгаллаган. Шаҳар мағлубиятга учраганидан сўнг, Эгер атрофини славанлар эгаллаган. Х асрда келиб эса шаҳар венгерларга тегишли бўла бошлайди. Авлиё Иштван Эгерда эпископни вужудга келтиради. Шаҳарнинг биринчи собори Қал’а тепалигида қурилган, айни кунда Эгер қўрғони шу ерда қўним топган . Шаҳар ривожланиб, собор атрофига ёйилиб боради ва мамлакатнинг энг муҳим диний марказларидан бири бўлиб қолади. ХИИИ асрда Қал’а тепалигида қудратли қўрғон қурилган.

Шаҳар ривожланишининг энг юқори палласи ХИВ—ХВИ асрларга тўғри келди. Матяш Корвин (1458-1490) даврида Эгерда кўплаб кўркам иншоатлар бўй чўзди, Эгер атрофида узумчилик ва виночилик жадал тарзда ривожланди.

Базилика

1552-йилда Венгрияга турклар бостириб кирганда Эгер қал’аси қамал қилинган. Капитан Иштван Добо қўмондонлиги остида қўрғон ҳимоячилари душман қўшинларининг анча устунлигига (венгерлар армиясида 2000 дан кам ҳимоячи, туркларда эса 80000 дан ортиқ ҳимоячи бор эди) бардош бера олган қаҳрамонликлари Венгрия тарихида энг шонли дақиқалардан бирига айланди. 1596-йилда турклар яна Эгерга ҳужум уюштиришади ва бу галги ғалаён 1687-йилгача ўз ҳукмронлиги остида бўлган шаҳарни эқўлга олишга муваффақ бўлишди. Турклар христиан черковларини масжидга айлантирдилар, қал’ани қайта қурдилар, шаҳарда ҳаммом ва минораларни барпо этишди.

1687-йилда турклар тамоман Венгриядан қувиб чиқарилади, шундан сўнг шаҳар Габсбурглар қўл остига ўтади. Эгер яна жадал ривожланиш даврини бошдан кечиради, кўплаб ҳашаматли сарой ва ибодатхоналар қурилди. Эгер эпископлари шаҳарнинг ҳақиқий эгалари бўлиб, унинг гуллаб-яшнашига ҳисса қўшишган. 1836-йилда Эгерда улуғвор эҳроми қурилди, у ўша пайтда мамлакатдаги энг катта черкови бўлган. Епископларнинг (1804-йилдан архиепископлар) ҳокимияти ХИХ асрнинг 50-йилларидаги ислоҳотлардан кейин тугатилди. Шаҳар аста-секин ўз аҳамиятини йўқота бошлади, Будапешт—Мишколс темир йўл линияси Эгердан узоқлашди.  

Иккинчи жаҳон уруши маҳалида Эгер, бошқа Венгрия шаҳарларидан фарқли ўлароқ, кам жабрланди, бу шаҳарнинг ме’морий дурдона обидаларини сақлаб қолиш ва уни мамлакатнинг асосий сайёҳлик марказларидан бирига айлантиришга туртки берди.

Диққатга сазовор жойлари

Миноритлар черкови

Манбалар

Магярорсзáг кöзигазгатáси ҳелйнéвкöнйве, 2021. жануáр 1., Газеттеэр оф Ҳунгарй, 1 Жануарй 2019

Ҳаволалар