Эгирин

Эгирин (исландлар денгиз худоси Эгир номидан) — пироксенлар гуруҳига мансуб жинс ҳосил қилувчи минерал. Кимёвий таркиби г4аҒе[81206]; Кристаллари призматик, йирик, баъзан юпқа ва игнасимон; якка ёки шуъласимон толатола агрегатлар ҳосил қилади. Ранги яшилдан қорамтиряшилгача, баъзан рангсиз. Шишадек ялтироқ. Қаттиқлиги 6—6,5, зичлиги 3,5—3,6 г/см3. Э. ишқорли жинслар ва улар билан боғлиқ пегматитлар ҳамда ишқорли метасоматоз зоналари учун хос. Агпаитли нефелинлисиенитларда нефелин, ортоклаз, эвдиалит, апатит ва бошқалар; ишқорли гранитларда албит, рибекитарфведсонит, сиркон; ишқорли метасоматоз зоналарида албит, гематит, пирохлорлар билан бирга учрайди. Ўзгаранда хлорит, гематит, лимонитга айланади. Қурилишда безак тоши сифатида фойдаланилади[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Эгирин“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Э-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.