Эҳсон Абдулқуддус (мисрча: إحسان عبد القدوس ъИḥсāн ʻАбд эл-ъуддūс, ИПА: [ʔэħˈсæːн ʕæбдел.ʔʊдˈдуːс]) (1-январ 1919 — 11-январ 1990)[1] — мисрлик ёзувчи, романнавис, ва журналист ҳамда Мисрдаги Ал-Ахбар ва Ал-Аҳрам газеталари муҳаррири эди. У кўплаб романлар ёзган ва улар филмларга мослаштирилган, шунингдек адабий журнал Роз ал-Юсуфнинг кўп йиллар давомида муҳаррири бўлиб ишлаган[2].

Эҳсон Абдулқуддус
إحسان عبد القدوس
мисрча: إحسان عبد القدوس
Таваллуди 1-январ 1919-йил
Вафоти 11-январ 1990-йил(1990-01-11)
(71 ёшда)
Қоҳира, Миср
Фуқаролиги Мисрлик Misr
Касби романнавис, ёзувчи, журналист
Болалари 1
Отаси Муҳаммад Абдулқуддус
Онаси Роз ал Юсуф

Ҳаёти ва таълими

Абдулқуддус Мисрнинг Қоҳира шаҳрида, Ғарбия губернаторлигидан бўлган мисрлик ота — Муҳаммад Абдулқуддус ва ливанлик журналист Роз ал Юсуф оиласида туғилган. Болалигида унинг севимли машғулоти ўқиш бўлган. Ўн бир ёшида у ҳикоялар ва классик шеърлар ёза бошлаган[3]. Унинг отаси, Муҳамад Абдулқуддус, мисрлик театр ва кино актёри бўлиб, уни ҳуқуқ соҳасида фаолият юритишга ундаган. Эҳсон 1942-йилда ҳуқуқ мактабини битириб, адвокат бўлиб ишлаган. Дастлаб у машҳур мисрлик адвокат Эдвард Қуссаирийнинг юридик фирмасида стажёр бўлган[3]. Шунингдек, у ҳафталик журнал Роз ал Юссефда муҳаррир бўлиб ишлаган, бу журналга унинг онаси Фотима ал Юссеф (яъни Роз ал Юсуф) асос солган эди[4][5][6][7].

Адабий ва журналистик фаолияти

1944-йилда у ссенарийлар, ҳикоялар ва романлар ёза бошлади. Кейинроқ у ҳуқуқ соҳасидаги фаолиятини ташлаб, адабиётга тўлиқ ўтди. Бир неча йилдан сўнг у Ал-Ахбар газетасида саккиз йил ишлаган таниқли журналистга айланди. Сўнгра у Ал-Аҳрам газетасида ишлади ва унинг бош муҳаррири бўлди. У кўп ҳолларда муҳим шахсларни танқид қилган, бу эса журналистик фаолияти давомида уч марта қамоққа тушишига сабаб бўлган[3][4][5][6][7].

Эҳсон аёлларни миср жамиятида фидокорлик рамзи деб биларди ва шу сабабли аёллар унинг ижодидаги марказий мавзу бўлган. Унинг асарлари Мисрда анъанавий тушунчалар ўзгаришига сезиларли ҳисса қўшган[3]. Унинг адабий асарларига зид тарзда, у жуда консерватив инсон бўлган. У қаршилик кўрсата оладиган характерга эга, оиласида эса қаттиққўл эр ва ота сифатида танилган. У 60 дан ортиқ роман ва ҳикоялар тўпламларини ёзган. Унинг романларидан бештаси саҳналаштирилган, тўққизтаси радио сериали ссенарийси сифатида ишлатилган, ўнтаси телевизион минисериалларга мослаштирилган, 49 таси эса филмга айлантирилган, масалан, Уйқусиз (1957), Мен эркиндирман (1959), Уйимизда бир эркак бор (1961), Хотинимнинг шаъни (1967), М империяси (1972), Ақлим қаерда? (1974) ва Ёлғон гапирмайман, фақат чиройли суҳбатлашаман (1981). Унинг асарлари инглиз, франсуз, немис, украин, ва хитой тилларига таржима қилинган. Эҳсон Миср ҳикоя клуби асосчиларидан бири ҳам эди[4][5][6][7].

У ўзининг мактуб шаклидаги араб романи Ла анам (инглизчага И До Нот Слеэп деб таржима қилинган) учун илҳомни, насиҳат сўраб журнал Руз ал-Юсуфга юборилган хатларни таҳрирлаш жараёнидан олган[2][8].

Шахсий ҳаёти ва ўлими

Унинг ўғли Муҳаммад Эҳсон Абдулқуддус — журналистдир[манба керак].

Эҳсоннинг дастлабки мақолаларидан бири Британия элчиси Милес Лампсон (Лорд Киллеарн)га қарши ёзилган эди. У ҳукуматнинг Фаластин уруши даврида қўшинларни нуқсонли қуроллар билан таъминлашдаги ролини фош этувчи мақолалар ёзиб, шуҳрат қозонди ва бунинг учун қамоққа ташланди. Эҳсон 1954-йилда яна қамоққа олинди, у ерда Мисрдаги „яширин жамият“ — „ал-жам’ийя ал-сир-рийя ал-лати таҳкум Миср“ ҳақида, яъни Носернинг Март инқирозидаги найрангларини очиб берувчи мақола ёзгани учун жазоланди[9][аниқ манба керак].

Эҳсон Абдулқуддус 1990-йил 12-январда инсултдан сўнг вафот этди[4][5][6][7].

Мукофот ва унвонлари

Эҳсон Абдулқуддус 1973-йилда Менинг қоним, менинг кўз ёшларим, менинг табассумим романи учун ўзининг илк мукофотини олди. Икки йил ўтгач, 1975-йилда у Ўқ ҳамон чўнтагимда романи учун Энг яхши ссенарий мукофотига сазовор бўлди. У собиқ миср президенти Жамол Абдул Носир томонидан Биринчи даражали фахрий орден билан тақдирланган. 1990-йилда унинг вафотидан кўп ўтмай, ўша пайтдаги миср президенти Ҳусний Муборак уни Биринчи даражали Республика ордени билан тақдирлаган[3].

Манбалар

  1. ↑ „Иҳсан Абдел Қуддоус“ (Френч). дата.бнф.фр. Библиотҳèқуэ натионале де Франcе. Қаралди: 2023-йил 4-феврал.
  2. ↑ 2,0 2,1 Америcан Университй ин Cаиро Пресс „Боок Дисcуссион абоут Иҳсан Абдел Коуддоус'с Новел "И До Нот Слеэп"“. ЁуТубе (2022-йил 13-январ).
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 „Иҳсан Абдел Қуддоус“. Эгйпт Стате Информатион Сервиcе. 2007-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 22-март.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 „Биограпҳй“ (ар). Сйриан Сторй. Қаралди: 2007-йил 2-феврал.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 „Иҳсан Абдел Куддоус, Ан Эгйптиан Wритер, 71“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1990-йил 16-январ), с. Д 26. Қаралди: 2022-йил 1-апрел.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 Байёуми, Кҳалид. „Ит ҳас беэн 17 еарс“ (ар). Ал-Раяҳ. Қаралди: 2007-йил 6-феврал.
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 „Эгйптианс cоммеморате Иҳсан Абдел Қуддоус“ (ар). Ал Wатан. Қаралди: 2007-йил 6-феврал.
  8. ↑ Америcан Университй ин Cаиро Пресс „Иҳсан Абдел Коуддоус“ (эн-УС). Ҳоопоэ. 2022-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-январ.
  9. ↑ Биограпҳиcал диcтионарй оф Модерн Эгйпт бй Артҳур Голдсчмидт[фулл cитатион неэдед]

Ҳаволалар