Экслибрис (лотинча — китобдан) — китобнинг бирор кимсага мансублигини кўрсатувчи белги. Китобнинг муқоваси ёки зеҳига релеф ҳосил қилиб ишланадиган (суперекслибрис) ва муқованинг ичкари томонига ёпиштириб қў’йиладиган (қоғоз экслибрис) хиллари бор. Гравюра усулида тайёрланадиган экслибрис Германияда ХВИ асрда пайдо бўлган. Экслибрис йирик графика усталари (А. Дюрер, Х. Холбейн Кичкина, А. И. Кравченко. В. А. Фаворский ва бошқалар) томонидан яратилиши графиканинг мустақил жанрини юзага келтирди. Ўзбекистонда рассомлар В. Кайдалов, В. Кедрин, Қ. Башаров, М. Кагаров, М. Старовойт, В. Паршин ва бошқалар кўплаб экслибрислар яратган.