Eksperiment
Эксперимент (лот. ехрептепгшп — тажриба, синаб кўриш) — фанда нарса ва ҳодисаларни сезги предмет фаолияти билан тадқиқ қилиш, ўрганиш. Кузатишга қараганда юксакроқ билиш усули. Моҳият эътибори билан тажриба тушунчасини ифодаласада, эксперимент фанга нисбатан ишлатилади. Эксперимент зарур шарцҳароит яратишни, турли воситалар билан объектни қайд этишни ёки ҳодисани сунъий равишда юзага келтиришни, тегишли техника ва мосламаларни татбиқ этиш ва ўлчаш ишини ўз ичига олади. Эксперимент билиш объектини такрор ҳосил қилади, фаразларни текширади. Эксперимент инсоннинг объектга моддий таъсир кўрсатишига, воқеликни амалий ўзлаштиришига, билимларни бойитиш ва ривожлантиришга ёрдам беради. Табиий ва техника фанларида экспериментдан ҳақиқатни билиш ва уни исботлаш воситаси сифатида фойдаланилади. Эксперимент ижтимоий ҳодисаларни, хусусан, ижтимоий фанларни тадқиқ этишда ҳам кенг қўлланади.
Эксперимент методининг асосий фарқи ва афзаллиги шундан иборатки, бунда тадқиқотчи ўз хоҳиши билан қандайдир психик жараён ёки хусусиятни юзага келтириб, психик ҳодисанинг ташқи шароитга бог'лиқлигини текшириб ко'риши мумкин. Эксперимент методининг ана шу афзаллиги унинг психологияда кенг қо'лланилиши билан тушунтирилади. Эмпирик, я’ни тажриба йўли билан қо'лга киритилган фактламинг асосий ко'пчилиги психологияда экспериментал йўл билан олингандир. Бироқ ҳар қандай тадқиқот қилинадиган вазифаларга экспериментни қо'ллаб бо'лмайди. Масалан, агарда психик жараёнлар ва функсиялар ко'проқ эксперимент йўИи билан о'рганилса, шахснинг бирмунча содда хусусиятлари (темперамент, ко'пгина қобилиятлари) ҳам шу метод ёрдамида о'рганилади. Лекин характер ва қобилиятларнинг мураккаб турларини эксперимент методи билан о'рганиб бўлмайди[1].
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |