Ekvator

Экватор (лотинча: аэқуатор — тенг бўлувчи), географик экватор, Ер экватори
1) Ер юзасида қутблардан тенг узоқлиқдан ўтказилган катта айлана чизиқ; Ернинг айланиш ўқига перпендикуляр бўлган ва унинг марказидан ўтувчи ясси юза билан ер юзасининг кесишган чизиғи. Экватор узунлиги 40 075 696 м. Экватор Ер шарини иккига — Шимолий ва Жанубий ярим шарларга бўлади. Географик кенгликлар Экватордан қутбларга томон ҳисобланади. Экваторда кеча ва кундуз доимо тенг бўлади. Қуёш Экватор устида ҳар йили 2-марта — баҳорги тенг кунлик ва ёзги тенг қук/шкларда зенитда бўлади;
2) Осмон экватори — осмон сфераси барча нуқталарининг олам қутбларидан 90° да жойлашган катта доираси. Осмон Экватор текислиги Ер Экватор текислигига параллел ва кузатиш жойидан бирор томонда уфқ текислигига 90° — (р бурчак остида қия жойлашган, ф — бу ерда жойнинг кенглиги. Осмон Экватор осмон сферасини Шимолий ва Жанубий ярим шарларга ажратади.
Экватор линияси дунёнинг шакли туфайли осмонга энг яқин нуқтадир[1].
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ Эқуатор Лине/Cоунтриэс он тҳе Эқуатор, Мап Универсал