Эквивалент (лотинча — тенг ва — қимматли, аҳамиятли) — бирор нарсанинг ўрнини боса оладиган ёки унинг ифодаси бўлиб хизмат қиладиган тенг баҳоли, тенг қимматли нарса ёки миқдор. Эквивалент, айниқса, товарларни қиёслаш ва уларни бир-бирига айирбошлаш муҳим. Шу мақсадлар учун товар эквивалентлари, яъни бошқаларига тенг қийматли, бойликларни қиёслаш эталони бўлиб хизмат қиладиган товарлар қўлланади. Жами товарлар қиёсланадиган умумий товар эквиваленти пул ҳисобланади.