Ekzoftalm
Экзофталм (юн. — чақчайган кўз) — кўз соққасининг чақчайиб туриши. Бунда кўз соққаси олдинга бўртиб чиқади ёки бошқа тарафга силжиб кетади. Базедов касаллигида, кўз соққасининг шакли ўзгарганида ёки унинг орқа томонида жойлашган тўқималарда шиш ёки ўсма пайдо бўлганида, шунингдек, калла ва қўз косасининг суякларида шикастланиш рўй берганида кузатилади. Экзофталмда кўз соққаси нормал ҳаракатлана олмайди, баъзан кўрув нервининг шикастланиши туфайли кўз яхши кўрмайди.Нервнинг шикастланиши туфайли ҳам юзага келади.
Даво Э.га сабаб бўлган асосий касалликка қаратилади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |