Ekzospora
Экзоспорлар—бактерия ҳужайраларининг ўзига хос тин олиш даври бўлиб, улар она ҳужайранинг бўлиниши пайтида ҳосил бўлган алоҳида қиз ҳужайранинг фарқланиши маҳсулотидир. Экзоспорларни тин олиш шаклларини алоҳида ҳолати сифатида кўриб чиқиш мумкин. Масалан — кисталар, аммо барча бактерияларнинг кисталарини экзоспора деб атаб бўлмайди[1].
Стрептомицеталар

Экзоспораларнинг классик намунаси граммусбат бактерияларнинг гетероген гуруҳи бўлган актиномицетларга тегишли Стрептомйcес жинси бактерияларининг дам олиш шаклларидир. Стрептомйcес бактериялари шохланган мицелий кўринишида ўсади ва кўп ҳужайрали тузилишни ҳосил қилиши учун дифференсиялланишга қодир бўла олади. Қулай шароит вужудга келганда бактериялар вегетатив мицелий шаклида мавжуд бўлиб, ноқулай шароит бўлганда ҳаво мицелийси ҳосил бўлади. Ҳаво мицелиясининг ўсиши экзоспоралар занжирларининг шаклланиши билан тугайди, улар кулранг пигментацияга эга бўлиб, ажралиб чиқади. Етук экзоспоралар релефли гидрофобик сиртга, қалин ҳужайра деворига эга ва ҳажми жиҳатидан эндоспораларга ўхшаб кетади[2]. Экзоспоранинг юзасида жойлашган тиканлар ёки туклар унинг ташувчи организмга бириктирилиши учун зарурдир. Стрептомйcес экзоспоралари осмопротектор захира субстрат сифатида тўпланса трегалоза эса осмопротектор сифатида ишлайди. Экзоспоралар метаболизмнинг паст даражаси билан ажралиб туради, вегетатив ҳужайраларга қараганда сувсизланиш ва юқори ҳароратга бардош бера олади[1].
Ҳаво спорали мицелийнинг шаклланиши бошланганда, унинг ҳужайраларида ГТП даражаси кескинлик билан камайиб кетади. Ҳаво миселийси ва спорлар шаклланиши ГТП синтаза декоинин ингибитори томонидан индуксияланади. ''Стрептомйcес cоэлиcолор'' оқсиллари юзаси билан ҳаво мицелийси ва споралари юзаси билан боғланади, улардан бири бўлган СапБ ҳаво мицелияси шаклланишининг ҳужайрадан ташқари индуктори сифатида ишлайди. Ҳаво мицелийси ва спораларнинг ҳосил бўлиши учун блд генлари, шунингдек, ҳаво мицелиясини ҳосил қилувчи мутантлар ва лекин ёввойи турга хос бўлган спораларнинг кулранг рангига эга бўлмаган W генлари ҳам керак бўлади. Ушбу генларнинг маҳсулотларидан бири бўлиб WҳиГ, споруляцияни бошлаш учун зарур бўлган Баcиллус субтилис сҲ сигма омилига ўхшаш сигма омили ҳисобланади. WЕ локусуни ташкил этувчи генлар эса этук экзоспорлар томонидан кулранг рангини олиш учун жавобгар ҳисобланади[2].
Бинафша рангли бактериялар
Бинафша рангли бактериялар кисталарини экзоспорлар деб аташни совет микробиологи В.М. Горленко томонидан тасвирлаб берган. Бинафша куртакли поя бактерияси ''Рҳодомиcробиум ванниэлии'' уч хил ҳаёт сиклини амалга ошириш хусусиятига эга ҳисобланади:
- Вегетатив мицелий бўлмаган диморф босқичи;
- Мицелий босқичи билан диморф босқичи;
- Триморф босқичи.
Айнан охирги ҳолатда вегетатив гифларнинг учларида кетма-кет тўрттагача учбурчак шаклидаги ёруғлик синдирувчи экзоспоралар куртаклана бошлайди. Улар капсула билан ўралган бўлиб, уларни маълум вақт давомида оналик гифларига яқинлаштиради. ''Р. ванниэллиида'' экзоспоралар қобиқ билан қопланган бўлиб, уларда оддий ҳужайраларга қараганда камроқ хроматофорлар мавжуд бўлади. Бинафшаранг бактерияларнинг экзоспоралари ҳарорат ва қуритиш каби турли хил салбий таъсирларга анча чидамли бўлади[1].
Манбалар
Адабиётлар
- Пиневич А. В.. Микробиология. Биология прокариотов: в 3 т. СПб.: Издательство С.-Петербургского университета, 2009. ИСБН 978-5-288-04894-4.
- Нетрусов А. И., Котова И. Б.. Микробиология, 4-е изд., перераб. и доп, М.: Издательский центр «Академия», 2012. ИСБН 978-5-7695-7979-0.
- Современная микробиология. М.: Мир, 2005.