Элайнинг китоби (инглизча: „Тҳе Боок оф Эли“) – 2010-йилда Ҳугҳес Бротҳерс томонидан суратга олинган АҚШ жангари филми[1][2]. Суратга олиш ишлари 2009-йил февралда Ню-Мексикода бошланган[3].

Элайнинг китоби
Файл:Элайнинг китоби (филм постери).жпг
Филм постери
Режиссёр(лар) Тҳе Ҳугҳес Бротҳерс
Продюсер(лар) Жоэл Силвер
Дензел Wашингтон
Бродериcк Жоҳнсон
Андреw А. Косове
Давид Валдес
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Гарй Wҳитта
Ролларда Дензел Wашингтон
Гарй Олдман
Мила Кунис
Рай Стевенсон
Женнифер Беалс
Франcес де ла Тоур
[[Мичаэл Гамбон]]
Бастакор(лар) Аттиcус Росс
Леополд Росс
Cлаудиа Сарне
Оператор(лар) Дон Бургесс
Монтажёр(лар) Cиндй Молло
Студия Алcон Энтертаинмент
Силвер Пиcтурес]]
Дистрибютор

Wарнер Брос. Пиcтурес (Шимолий Америка)

Суммит Энтертаинмент (Халқаро)
Премера
санаси
15-январ 2010-йил
Давомийлик 118 дақиқа
Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Тил Инглизча
Бюджет 80 милион $
Даромад 157.1 милион $

„Элайнинг китоби“ 2010-йил 15-январда АҚСҲъда Wарнер Брос. Пиcтурес томонидан кинотеатрларда намойиш этилган. У танқидчилар томонидан турли баҳоларга сазовор бўлган ва бутун дунё бўйлаб 80 миллион долларлик бюджет билан 157,1 миллион доллар даромад қилган.

Сюжети

Қуёш чақнашидан кейин 30 йил ўтгач, Элай АҚСҲънинг чўл ерлари бўйлаб яёв сафар қилади[4]. У сув қидириб, Карнеги исмли ҳарбий қўмондон томонидан бошқариладиган шаҳарчага келиб қолади.

Элай мусиқа плеерининг қувватини тўлдириш учун бир дўконга киради. Дўкон эгаси унга кутиб туриш учун барга кириши мумкинлиги айтабди. Элай сув олиш учун барга киради ва унга шаҳарча зўравонлари ҳужум қилади, лекин у уларнинг барчасини ер тишлатади. Карнеги таажжубга тушиб, Элайга иш таклиф қилади, лекин Элай рад этади. Элайнинг саводли эканлигини билган Карнеги уни меҳмон қилади. Карнегининг кўзи ожиз бекаси Клаудия унга овқат ва сув олиб келади. Клаудиянинг қизи Соларага меҳмон билан тунни ўтказишни буюради. Солара Элайнинг китоби борлигини кўради. У овқатланишдан олдин шукрона айтиб, Солара билан таомни баҳам кўриб, бирга овқатланишни таклиф қилади. Тонгда Карнеги Соларанинг онасига дуосини такрорлаётганини эшитиб қолади ва Элайда қидираётган китоби борлигини тушунади: Инжил.

Элай яширинча кетади, лекин Карнеги ва унинг ёрдамчилари кўчада унга дуч келишади. Элай китобни Карнегига бермаса, у уни ўлдиришни буюради. Жанг бошланади ва Элай унинг кўплаб ёрдамчиларини ўлдириб, Карнегининг оёғига ўқ узади. Солара Элайга ҳамроҳ бўлишни хоҳлаб, уни шаҳарнинг сув таъминотига олиб боради, лекин Элай унга ҳийла ишлатиб, ўша ерга қолдиради. Солара у ердан чиқиб Элайнинг ортидан кетаётганда пистирмага тушиб қолади. Улар уни зўрлашмоқчи бўлишади, аммо Элай яна пайдо бўлиб, уларни ўлдиради.

Элай билан Солара йўлда давом этишади. Элай унга ўз мақсади ҳақида айтиб беради: ундаги китоб инжилнинг қолган сўнги нусхаси бўлиб, бошқа барча нусхалар ядровий урушдан кейин йўқ қилинган эди. Унинг сўзларига кўра, бир овоз уни китобга олиб бориб, уни ғарбга боришга ундаган ва сафар давомида уни ҳимоя қилиш ҳамда ҳидоят қилишига ишонтирган.

Йўлда улар қаровсиз қолган уйга дуч келишиб, унга кирмоқчи бўлганларида тузоққа тушиб қолишади. Уй соҳиблари Жорж ва Марта уларни чойга таклиф қилади. Элай ва Солара уй соҳиблар одамхўр эканлигини тушуниб кетмоқчи бўлганларида, Карнеги ва унинг одамлари келиб қолишади. Отишмада уй соҳиблари ва Карнегининг кўплаб одамлари ҳалок бўлади. Элай билан Солара эса қўлга тушади. Карнеги китобни унга беришмаса Соларани отиб ташлаш билан таҳдид қилади, Элай уни қаердалиги айтади. Карнеги Элайни отиб ташлаб, Солара ва китобни олиб ортга қайтишади. Лекин Солара қочиб, Элайни топиш учун қайтиб келади. Карнеги ёқилғи камлиги туфайли шаҳарга қайтади.

Солара Элайни топиб, улар Голден гате кўпригигача машинада етиш олишади. Сўнг Алкатраз оролига сузиб, у ерда улар инсониятнинг меросини сақлаб қолиш ниятидаги бир гуруҳни топишиб, қўриқчиларга инжилнинг нусхаси борлигини айтишади. Элай у ернинг раҳбари Ломбардига инжилнинг „янги қирол Жеймс талқини“ни ёддан айтиб беради[5][6].

Шаҳарда Карнеги китоб Брайл шрифтида ёзилганлигини билиб, Клаудияга уни ўқишини айтади. Клаудия ёзув эсидан чиқиб кетганлиги айтиб, унинг оёғи касалланганини ва уни одамлари довдираб қолганини айтади. Элай китобни барчасини Ломбарди ёзиб олганидан кейингина вафот этади. Босмахонада инжилни чоп этилади ва Ломбарди уни китоб жавонидаги Иброний Инжили ва Қуръон орасига қўяди. Ломбарди Соларага Алкатразда қолишни таклиф қилади, лекин у Элайнинг нарсаларини олиб, уйига қайтишни танлайди.

Ролларда

Манбалар

  1. ↑ „Тҳе Боок оф Эли -- Филм Ревиэw“. Тҳе Ҳоллйwоод Репортер (2010-йил 12-январ). Қаралди: 2019-йил 10-август.
  2. ↑ „Тҳе Боок оф Эли“. абc.нет.ау (2010-йил 30-апрел). Қаралди: 2019-йил 10-август.
  3. ↑ Гоундрй. „Тҳе Боок оф Эли шооц ин Неw Мехиcо“. Тҳе Лоcатион Гуиде (2010-йил 1-феврал). 2013-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 15-июл.
  4. ↑ „17“, Авенгинг Натуре: тҳе Роле оф Натуре ин Модерн анд Cонтемпорарй Арт анд Литературе, Эcоcритиcал Тҳеорй анд Праcтиcе Валлс Оярзун: . Ланҳам, Боулдер, Неw Ёрк, Лондон: Лехингтон Боокс, 2020. ИСБН 978-1-7936-2144-3. 
  5. ↑ Гироух. „Интервиэw, Парт 1: Гарй Wҳитта он 'Тҳе Боок оф Эли'“. Тҳе Филм Стаге (2010-йил 18-январ). Қаралди: 2017-йил 2-август.
  6. ↑ Бакҳшиан. „'Тҳе Боок оф Эли': Интервиэw wитҳ Дензел Wашингтон, Мила Кунис, анд Гарй Олдман“. БелиэфНет (2010-йил 1-январ). Қаралди: 2015-йил 3-январ.

Ҳаволалар