Elbek Musayev
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Элбек Мусаев (1935.15.8, Тошкент) — тележурналист, кичик ҳажмдаги ҳикоялар (миниатюра) устаси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1990). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1972). Урта Осиё университетни тугатган (1958). Ўзбекистон телевидениеси Болалар ва ўсмирлар таҳририятида кичик муҳаррир, катта муҳаррир (1957—1962), "Ёшлик" бош таҳририятининг бош муҳаррири (1962-1967, 1969-1986), дастурлар бош директори (1986—1988), Ўзбекистон телевидениеси ва радиоэшиттириш қўмитаси раисинингўринбосари (1988—1992). Мусаевнинг телевидениедаги ижодий фаолияти "Истиқбол эгалари", "Ғазалхон ёшлигим", "Романтика" телевизион театри, "Талабалик — олтин даврим", "Она шахрим — Тошкентим", "Зеҳн" туркум кўрсатувлари билан боғлиқ. У Наврўзга бағишланиб ўтказиладиган узлуксиз телекўрсатув ташкилотчиларидан. У айниқса, ўзи асос солган "Телеминиа-тюралар театри", "Оталар сўзи — акднинг кўзи" дастурлари билан элга танилди. 1962-йилдан бери кўрсатиб келинадиган "Оталар сўзи — ақлнинг кўзи" кўрсатуви ўзбек халқининг энг яхши урф-одатлари, анъаналари, одамийлик, меҳр-шафқат, адолат, садоқат каби ҳислатларни тараннум этиб ўзбек телевидениеси тарихида муайян из қолдирди.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |