Elbrus
Элбрус (кабардинча — Ошхомахо, болқорча — Мингитов) — Катта Кавказнинг Ён тизма системасидаги энг баланд тоғ массиви. Гранит ва кристалли сланецлардан тузилган баланд соколда жойлашган ва, асосан, андезитдан ташкил топган сўнган вулканнинг қўш чўққили конуси. Ғарбий чўққининг баландлиги — 5642 м, шарқийси — 5621 м. Улар баландлиги 5325 м бўлган тоғ бели билан ажралган. Элбруснинг устки қисми фирн ва музликлар билан қопланган. Ундан ҳамма томонга муз парраклари радиал йўналишда тарқалган. Музликларнинг (умумий сони 50 дан зиёд) майдони 134,5 км². Улардан энг йириклари Катта Азав, Ирик, Терскўл. Элбрус ёнида, Баксан дарёсининг юқори оқимида кўчки ва селлар лаб.и жойлашган. Э.нинг шарқий чўққиси илк бор (1829-йилда) рус экспедициясининг йўл бошловчиси К. Хаширов (кабардин) томонидан забт этилган, ғарбий чўққисига эса Ф. Грове бошчилигидаги инглиз алпинистлари (йўл бошловчиси болқор А. Соттаев) чиқишган (1874-йилда). Тоғ массиви ён бағриларидан Шимолий Кавказнинг йирик дарёлари (Кубан ва Терек) бошланади. Элбрусга ёндашган ҳудуд алпинизм ва тоғ чанғи спорти, туризм марказларидан бири.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |