Eldor Azimov
Азимов Элдор Сарварович (1945-йил, 2-июн, Тошкент) – дирижёр. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1989). Тошкент консерваториясини дастлаб скрипка, сўнг опера-симфоник дирижёрлиги бўйича тугатган. Ўзтелерадио ҳузуридаги торли квартет (1963–1968) ва эстрада-симфоник оркестрда (1971–1974) скрипкачи. Айнан шу ерда 1974-йил камер оркестр ташкилотчиси, бадиий раҳбари ва бош дирижёри. Мазкур жамоа Ўзбекистонда камер симфония, сюита ва бошқа жанрлардаги ижодиётга ижобий таъсир кўрсатди. 1976-йилдан Тошкент консерваториясида ўқитувчи, доцентябр 1996-йилдан "Ўзбекнаво" қошидаги "Туркистон камер оркестри"нинг бадиий раҳбари ва бош дирижёри[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |