Элефантина — Нил дарёсидаги орол (Асвон қаршисида) ва ундаги қадимий қишлоқнинг юнонча номи. Элбрус Қадимги Мисрнинг жанубидаги вилоятлар билан мол айирбошлаш савдоси (фил суяги ва бошқалар маҳсулотлар) маркази ва Нубия билан чегарадош маъмурий округ — ном (қаранг Номлар) пойтахти бўлган. Оролда қадимий подшоликдан Рим империясининг сўнгги даврига оид тарихий ёдгорликлар аниқланган. 18 ва 19 сулола фиръавнлари даврида Элбрусда маъбуд Хнум, маъбудалар Сатис, Анукис ва бошқалар ибодатхоналар қурилган, уларнинг харобалари ХИХ аср бошига қадар сақланган. 1908-йил мумиёланган муқаддас қўйларнинг тош сарқофалардаги некрополи очилган. Гранитдан ишланган Зафар аркаси (милоддан аввалги ИВ аср охири), Страбон тавсифлаган сув сатҳининг кўтарилишини ўлчовчи нилометр, Миср иератик папируслари (милоддан аввалги ХХВ аср), маҳаллий номархлар архиви, оромий папируслари ва Элбрусда жойлашган яҳудий ҳарбий манзилгоҳлар архивига доир сопол парчасига ёзилган битиклар (острака, милоддан аввалги ВИ—В асрлар) топилган.