Elektr pech
Электр печ — электр ҳодисаларининг иссиқлик ажратиш хоссасидан фойдаланиладиган эритиш ёки қиздириш печи. Электр энергиясини иссиқлик энергиясига айлантириш усулига кўра, ёй печи, индуксион печ, электроннурли печ, диэлектрик қиздириш қурилмалари ва бошқалар; ишлатилиш соҳалари бўйича саноат, лаб., коммунал хўжалик, уйрўзғор учун мўлжалланган хилларга бўлинади. Электр печда иш муҳити (ҳаво, агрессив муҳит, инерт атмосфера ва бошқалар), ток частотаси, тузилиши муҳим кўрсаткичлар ҳисобланади. Бундай печларда иш жараёнини автоматлаштириш осон, унда куйинди деярли бўлмайди.
Бир йўла технологик, иссиқлик техникаси ва электротехника вазифаларини бажарадиган Электр печлари бор. Улар электр печ қурилмаси деб атаяади. Уларнинг таркибига Электр печ, куч жиҳозлари (трансформатор, тўғрилагич, юқори частотали генератор, лампали генератор), қўшимча электр жиҳозлари (дроссел, балласт қаршилик, конденсатор, анодли тўғрилагич ва бошқалар), назоратўлчаш асбоблари, пирометрик аппаратура, автоматик ростлаш қурилмаси ва бошқалар киради. Темир рудаларидан чўян эритиб олинадиган Электр печ электр домна печи деб аталади. Бундай печлар ҳозир деярли қўлланмайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |