Электр соат — электромагнит механизм билан юрадиган соат. Биринчи марта соатга электр қурилмаларини қўллаш ХИХ аср 30—40-йилларидан бошланган. Дастлаб, Электр соат электромагнит, электр двигател ва бошқалар ёрдамида юрган. ХХ аср 50-йилларигача электромагнит соатлар йирик габаритли, маятникли, балансирли бўлган. Кейинчалик ихчамроқ Электр соатлар ҳам яратилган. Электр соатлар индивидуал (якка) ва гуруҳ (группа) бўлиб ишлайдиган хилларга бўлинади. Ихчам (индивидуал) Электр соатлар 120 ёки 220 В қучланишли ўзгарувчан ток тармоғидан ҳаракатланувчи магнит маятникли асинхрон ёки синхрон электр двигатели ёрдамида ишлайди. Гуруҳ бўлиб ишлайдиган Электр соат бир жойдан бошқариб турилади. Булар, асосан, шаҳар кўчалари, идоралар, корхоналар, ўқув юртлари, аэропорт ва вокзалларда ишлатилади. Қўлга тақиладиган, стол устига қўйиладиган ва деворга осиладиган батареяли Электр соатлари кенг тарқалган. Электрон схемали ва сиферблатда рақамлар ўзгариб турадиган бундай соатлар электрон соатлар деб аталади. Тошкент курантидат соат Электр соат ҳисобланади.