Elektretlar
Электретлар — ташқи электр майдон бўлмаганда ҳам электрланган ҳолатини узоқ муддат сақлайдиган қаттиқ диэлектриклар. Э. хоссалари бўйича доимий магнитларга ўхшашдир. Бундай хоссалар қатор органик (парафин, нафталин, эбонит, слюда ва бошқалар) ва ноорганик (олтингугурт, ишқориер металлари титанатлари — СаТЙУ3, 1гТЙУ3ва бошқалар) моддаларда намоён бўлади. Э. олиниш усулига қараб, термоэлектретлар ва фотоэлектретларга бўлинади. Диэлектрикни эриш температураси ёки унга яқин трагача қиздириб, ўзгармас кучли электр майдонда совитиш йўли билан баркарор термоэлектрет олинади. Майдон таъсирида молекуляр диполларнинг қутбланиши рўй беради, диэлектрик совитилгандан ва ташқи майдон олинганидан сўнг ҳам қисман сақланиб қолади. Диэлектриклар кучли электр майдонда ёритилса, фотоэлектретлар ҳосил бўлади. Э. электрланган ҳолатини бир неча кундан миллион йилларгача сақлаши мумкин. Э. доимий электр майдони манбаи сифатида қўлланади. Электрет микрофонлар, телефонлар, вибродатчиклар ва бошқаларнинг иши ўзгарувчан токнинг электрет электр майдонида индуксияланишига асосланган. Фотоэлектретлардан электрофотографияда фойдаланилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |