Elektrli ugor
Электрли угор (Элеcтропҳорус элеcтриcус) — суякли балиқларнинг гимнотосимонлар туркумига мансуб балиқ. Аввал Элеcтропҳорус уруғининг ягона вакили сифатида қаралган. 2019-йилда Жанубий Америкадаги Амазонка ҳавзасидан ушбу уруғга мансуб икки янги тур кашф қилинди. Ташқи тузилиши жҳатидан угор балиқларига ўхшаса-да, ҳақиқий угорларга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
| Электрли угор | ||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Неw Энгланд Ақуариум (АҚСҲ) даги электрли угор | ||||||||||||||
| Биологик классификация | ||||||||||||||
| ||||||||||||||
| Элеcтропҳорус элеcтриcус (Линней, 1766)
| ||||||||||||||
Синонимлари
| ||||||||||||||
| ||||||||||||||
Ареали
Табиий ҳолда Жанубий Американинг шимолий шарқий қисмидаги дарёларда ва Амазонканинг қуйи ва ўрта оқимида, унга қуйилувчи кичик ирмоқларда учрайди.
Таксономик тарихи
Ташқи тузилиши ва физиологик хусусиятлари жиҳатидан ғайриоддий бўлган ушбу тур, ўз таксономик тарихи давомида бир неча қайта таснифланган. Илк маротаба 1766-йилда Карл Линней томонидан тавсифланганида, у Гймнотус элеcтриcус номини ишлатган эди ва ушбу турни Гймнотус cарапо (бир неча йил олдин тавсифлаб берган пичоқбалиқ) билан бир уруғга жойлаштирган. Орадан тахминан бир аср ўтгач, 1864-йилда электрли угор Теодор Гилл томонидан ҳозирги ўзининг Элеcтропҳорус уруғига кўчирилди.
Шундан сўнг электрли угор ташқи тузилиши ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олинган ҳолда алоҳида Элеcтропҳоридаэ оиласига ажратилди, аммо кейинчалик бошқа таксономистлар томонидан ўрганилган, Гймнотус уруғи билан бир қаторда Гймнотидаэ оиласига бирлаштирилди.
2019-йилнинг сентабр ойида чоп этилган C. Давид де Сантана ва бошқалар томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларида электрли угор ДНК дивергенсияси, экологияси, яшаш муҳити, анатомияси, физиология ва электр ҳосил қилиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўзаро учта турга ажралиши қатъий тавсия қилинди. Унга кўра ушбу учта тур: Э. элеcтриcус, Э. волтаи сп. нов. ва Э. варии сп. нов. дир. Шу йилнинг ноябр ойида Cраиг Ж.М. ва бошқалар томонидан ўтказилган Гймнотидаэ оиласининг филогенетик жиҳатдан қайта кўриб чиқилишига бағишланган тадқиқот ишида, авваллари электрли угорнинг синоними ҳисобланган Элеcтропҳорус мултивалвулус синомликдан чиқарилиб, унга алоҳида тур мақоми берилди.
- ↑ "Элеcтропҳорус элеcтриcус". ИУCН Ред Лист оф Тҳреатенед Спеcиэс. ҳттпс://www.иуcнредлист.орг/детаилс/167700/0. Қаралди: 2014-06-07.