Пайвандлаш учун Электродлар

Электрод (электро... ва юн. поёк — йўл) — 1) пайвандлаш эктроди — пайвандлаш, эритиш ёки кесиб тушириш вақтида деталга электр токи берадиган элемент (пластинка, ролик ёки стержен). Металл, камдан-кам ҳолларда кўмир сиртига легирловчи, оксидловчи ва барқарорловчи кимёвий модда қоплаб тайёрланади. Электроднинг эрийдиган, эримайдиган (волфрам ва углеродли пўлат стерженлар) ва контакт пайванд учун мўлжалланган турлари бор. Металл электрод 0,3-12 мм диаметрли қилиб ясалади;

2) п е ч электроди — ёй печи конструксиясининг элементи; ундан электр токи печнинг иш бўшлиғига узатилади. Кўмир, графит, металлдан тайёрланади;

3) галваник электроди — ионли ўтказгичга ботирилган элемент; электрон ўтказгич ҳисобланади. Электролиз вақтида галваник ток манбалари ва бошқаларда ишлатилади;

4) электрон асбоб электроди — пластинка, тўр, силиндр ва бошқа шаклда ясалади. Турли мақсадларда ишлатилади. Масалан, катод, фотокатод каби электродлар электронлар манбаи ҳисобланади; тўрлар (бошқарувчи, экранловчи, антидинатрон) ва электрон тўплар асбоб ичида иш муҳитида электродлар ва ионларнинг ҳаракатини бошқариб турувчи электр майдонлар ҳосил қилиш учун қўлланади. Анод электронлар коллектори ҳисобланади.