Elektrokar
Электрокар (электро.. ва инг. саг — арава) — аккумуляторлар батареясадан ток олиб ишлайдиган ғилдиракли (релссиз) ўзиюрар ихчам юк машинаси. Э. шасси, аккумуляторлар батареяси, куч ва коммутация электр жиҳозлари ва тортиш электр двигателидан иборат. Тезлиги — 20 км/соат гача. Унда 100 т гача юк ташиш мумкин. Э.нинг платформаси кўтарибтушириладиган ва кўтарилмайдиган турлари бор. Уни ҳайдовчи ўриндиққа ўтириб ёки тик турган ҳолда бошқаради.
Электр машинаси-ички ёниш двигателидан ко'ра мустақил электр манбаларидан (батареялар, ёқилг'и хужайралари, кондансатöрлер ва бошқалар) ишлайдиган бир ёки бир нечта электр моторлар билан ишлайдиган машина. Электр автомобил ички ёниш двигатели ва электр узатиш билан бир қаторда троллейбуслар ва трамвайлардан ажралиб туриши керак. 2020-йилда электр двигателли автомобилларнинг улуши дунёдаги жами автомобилларнинг 0,7% ни ташкил этди
Э. саноат корхоналари, савдо тармоқлари, темир йўл стансиялари, денгиз портлари ва аэропортларда ишлатилади. Э.нинг дастурли (компютер орқали) бошқариладиган (ҳайдовчисиз) турлари ҳам яратилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |