Elektrokardiogramma
Электрокардиограмма (электро., кардио... ва грамма) (ЭКГ) — юрак мускули ишлаётганда ҳосил бўлган электр импулслари ёзиб олинган эгри чизиқ. Э. электрокардиограф ёрдамида қоғозга ёки фотоплёнкага туширилади. Бутун гавдага тарқалувчи юрак токлари (ҳаракат токлари) ЭКГ си гавданинг турли қисмлари (кўкрак қафаси, қўл ва оёқлар)га ўрнатилган ва электрокардиографга уланган электродлар билан ёзиб олинади. Ҳозирги замон тиббий техника ютуқлари текширилаётган одам анча узоқ масофада бўлса ҳам теле ёки радиоузаткичлар ёрдамида ЭКГни ёзиб олиш имкониятига эга. Бундай усуллар оғир жисмоний синовларда, спортчилар, космонавтлар ва бошқаларнинг юрак фаолиятини кузатиш имкониятини беради.
Соғлом одамлар ЭКГси гавда тузилиши, ёши ва бошқаларга боғлиқ. Аммо нормал ЭКГда ҳар доим юрак мускулининг кетма-кет қўзғалишини акс эттирувчи тишчалар ва интервалларни фарқ қилиш мумкин. Турли касалликларда ЭКГ тишчаларининг ўлчами, оралиқлари ва йўналиши, интерваллар (сегментлар)нинг давом этиши ҳамда жойлашиши анчагина ўзгаради. ЭКГ ёрдамида юрак ритмининг турли ўзгаришлари, юракнинг ишемик касаллиги, миокард инфарктининг характери ва босқичлари аниқланади. ЭКГ юрак касалликларини диагностика қилишда бошқа усуллардан самарлироқ ҳисобланади.
Нормал ЭКГ
Одатда ЭКГда 5 та тиш ко'ринади: П,Қ,Р,С,Т
П тиш
- И, ИИ, аВФ, В2-В6 тармоқларда доим мусбат
- ИИИ, аВЛ, В1 тармоқларда мусбат, икки фазали, ИИИ ва аВЛ да бўлса манфий бўлиши ҳам мумкин
- аВР тармоқда доим манфий
- Давомийлиги 0,1 с дан ошмайди, амплитудаси – 1,5-2,5 мм
- П-Қ интервал – 0,12-0,2 с
Қ тиш
- В1-В3 да Р тишнинг 1/6 қисмидан ошмайди.
- аВР дан бошқа барча тармоқларда амплитудаси Р тишнинг ¼ қисмидан ошмайди, давомийлиги – 0,03 с
- аВРда нормада чуқур ва кенг Қ тиш ёзилиши мумкин, ҳаттоки ҚС комплекс ҳам
Р тиш
- Барча тармоқларда ёзилади. аВРда яхши ко`ринмаслиги ёки умуман ё`қолиши мумкин
- Кўкрак тармоқларида В1 дан В4 гача амплитудаси ортиб боради, кейин камайиб боради.
- РВ1,В2 қўзғалишнинг қоринчалараро тўсиқ ва ўнг қоринча бўйлаб тарқалаётганини кўрсатади. РВ4,В5,В6 қўзғалишнинг чап қоринча ва қисман ўнг қоринча бўйлаб тарқалаётганини кўрсатади.
- Амплитудаси стандарт ва кучайтирилган тармоқларда 20, кўкрак тармоқларида 25 мм гача.
- аВР ва В1 да 3-4 мм бўлади.
С тиш
- Амплитудаси турли тармоқларда катта фарқ қилади, лекин 20 мм дан ошмайди.
- В1 дан В4 гача амплитудаси пасайиб боради, В5,6 да йўқолиши ҳам мумкин.
- ҚРС 0,1 с дан ошмайди.
Т тиш:
- РС-Т сегмент стандарт ва кучайтирилган тармоқларда изолинияда жойлашган (±0,5 мм)
- В1-В3 изолиниядан кўтарилиши мумкин (<2 мм), В4,5,6да бўлса пасайиши мумкин (<0,5 мм)
- Т тиш И, ИИ, аВФ, В2-В6 да доим мусбат
- ИИИ, аВЛ ва В1 да мусбат, икки фазали ёки манфий бўлиши мумкин. аВРда доим манфий.
- Амплитудаси стандарт ва кучайтирилган тармоқларда 5-6 мм гача, кўкрак тармоқларида 15-17 мм гача бўлиши мумкин.
- Давомийлиги 0,16-0,24 с.
Адабиётлар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |