Elektrolit

Электролитлар (электро… ва юн. 1у1о8 – эрувчан, парчаланувчан) – электр токини ўтказувчи ионларнинг маълум консентрацияси қатнашадиган кимёвий моддалар ёхуд система; тор маънода – электролитик диссоциация натижасида ҳосил бўладиган ионлар билан электр токи ўтказадиган эритмалар. Электролитик диссоциация даражасига кўра кучли электролитлар (а 1 га яқин) ва кучсиз электролитлар (а 0 га яқин) фарқланади. Эритмада 1 та молекулани диссоциациялайдиган ионлар сонига қараб электролитлар бинар (2 та ион), тернар (3), квартернар (4), симметрик ва ассимметрик хилларга бўлинади. Электролитлар фан ва техникада кенг қўлланади. Тирик организмларнинг барча суюқ системаларида электролитлар бўлади. Электролитлар кўпгина кимёвий синтезлар ва электрокимёвий ишлаб чиқариш жараёнларида муҳим аҳамиятга эга.
Электролит эритмалар деб суюқланмаси ёки сувдаги эритмаси электр токини ўтказадиган суюқликларга айтилади. Электролит эритмасидан ёки суюлтирилган электролитдан электр токи ўтказилганда содир бўладиган оксидланиш-қайтарилиш жараёнига электролиз деб аталади. Электролизнинг моҳияти шундан иборатки, анодда оксидланиш, катодда эса қайтариш жараёни боради. Электролитларнинг эритмалари ёки суюқланмалари ҳар хил ишорадаги ионлар бўлиб, улар тартибсиз ҳаракатланади. Агар электролитларга ёки суюқлантирилган эритмасига, масалан, НаCл эритмасига графитдан ясалган электродларни тушириб ўзгармас ток манбаига уланса На+ ионлари анодга, Cл- ионлари катодга томон ҳаракатланади, Натижада натрий ионлари электронлар олиб қайтарилади: На+ +э =На, хлор ионлари эса электронлар бериб оксидланади: 2Cл- – 2э = Cл2. Натижада катодда натрий металли, анодда хлор ажралиб чиқади. 2 На+ +2Cл- = 2На + Cл2. Бу реаксия оксидланиш-қайтарилиш реаксияси ҳисобланади. Анодда оксидланиш, катодда эса қайтарилиш жараёни боради.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |