Elektron optika
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Электрон оптика — физиканинг макроскопик квазистатистик электромагнит майдон билан таъсирлашувчи зарядланган зарралар дастаси структурасини ўрганувчи соҳаси. Электрон оптиканинг пайдо бўлиши ХИХ аср охирида электроннурли трубка (ЭНТ)нинг яратилиши билан боғлиқ. К. Ф. Браун 1897-йилда қурган биринчи оссиллографик ЭНТ да электрон даста магнит майдонда оғганини кўрган. Ж.Ж. Томсон электрон зарядининг массасига боғлиқлигини аниқлашга доир тажрибасида ЭНТ ичига жойлаштирилган ясси конденсатор орқали электрон дастани ўтказиб, унинг электростатик майдон ёрдамида оғишини ўз тажрибасида амалга оширди. 1926-йилда немис олими Х. Буш изоляцияланган сим ўраб тайёрланган ғалтакнинг магнит майдонида зарядланган зарраларнинг ҳаракатини назарий кўриб чиқси. Бу эса электроноптик тасвирни олишга имкон берувчи электрон линза (ЭЛ) нинг яратилишига олиб келди. Электрон линза такомиллаштирилиб, электрон микроскоп, электроноптик ўзгартиргичлар ва бошқалар асбоблар яратилди. Телевизион ва радиолокацион аппаратуралар ясаш, ахборотларни ёзиб олиш, сақлаш ва қайта эшиттириш учун махсус ЭНТ яратилиши Электрон оптиканинг зарядланган зарраларни бошқариш билан боғлиқ бўлган бўлимларининг ривожланишига олиб келди. Электрон оптика геометрик ва физик Электрон оптикага бўлинади. Геометрик Электрон оптикада зарядланган зарралар дастаси зарядланган нуқтавий массалар (электронлар ва "онлар)нинг траекториялари тўпламидан иборат деб қаралади. Физик Электрон оптикада зарралар траекторияси ўрнига деБройл тўлқин узунлиги чексиз кичик бўлганда ток траектория чизиғига айланувчи ток трубкаси олинади. Амалда геометрик Электрон оптика қонуниятлари билан чекланиш етарли. Геометрик Электрон оптика турли хил электрон асбобларнинг татбиқ этилиши билан ривожланади. Мас, энг содда электрон асбоблар: электрон проектор, электроноптик алмаштириш қурилмаси, электрон кўпайтиргич, электрон оссиллограф, электрон микроскоп, массаспектрометрларнинг ишлаши Электрон оптика қонуниятларига асосланган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |