Elektron raqamli imzo

Электрон рақамли имзо — Электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо. (қонун)Қонунда талаб этилган шартларга риоя этилган тақдирда электрон рақамли имзо қоғоз ҳужжатга шахсан қўйилган имзо билан бир хил аҳамиятга эгадир. Электрон маълумотларни криптографик ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган белгилар кетма-кетлиги. Электрон рақамли имзо маълумотлар блокига қўшиб қўйилади ва блокни қабул қилувчига, манбани ва маълумотларнинг бутунлигини текшириш ҳамда сохталаштиришдан муҳофазаланиш имконини беради. Ҳозирги кунга келиб, айрим мамлакатлар қонунчилик йўли билан рақамли имзодан фойдаланишни лаёқатлилигини қонунлаштириб қўйганлар. Электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари рўйхатга олиш марказлари томонидан берилади.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |