Elektroosmos
Электроосмос (электро... ва юн. — итариш, босиш) — ташқи электр майдон таъсир эттирилганда суюқликнинг капиллярлар (қаранг Капилляр ҳодисалар) ва ғовак диафрагмалар орқали ҳаракатланиши. Дисперс системалар ва капиллярларда ташқи электр майдон таъсирида фазалардан бирининг иккинчисига нисбатан ҳаракатланиши ёки механик кучлар таъсирида фазаларнинг нисбий ҳаракати йўналишида потенсиаллар фарқи вужудга келиши билан ифодаланади. Фазаларнинг чегараси бўйлаб йўналган ташқи электр майдони бир ион қатламининг иккичи ион қатламига нисбатан силжишига сабаб бўлади, бу эса фазаларнинг нисбий сурилишига (Э.га) олиб келади. Э. ҳодисасини ўрганишнинг амалий аҳамияти катта. Ундан, мас. транспорт магистраллари ўтказишда ёки гидротехника иншоотлари қурилишида тупроқдан ортиқча намликни кетказишда, торфни қуритишда, сувни ёки техник суюқликларни тозалаш ва бошқалар мақсадларда фойдаланилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |