Электростатика — физиканинг ҳаракациз электр зарядлар майдони ва уларнинг ўзаро таъсирини ўрганадиган бўлими. Ҳаракациз электр зарядлар ҳосил қилган электр майдон электростатик майдон деб аталади.

Электростатиканинг асосий тенгламалари Максвелл тенгламаларининг хусусий ҳолидир. Электр зарядлар ҳаракациз бўлса, яъни электр токи бўлмаса, магнит майдон бўлмайди, электр майдон эса ўзгармасдан сақланади. Ташқи электростатик майдон таъсирида электрланмаган жисмларнинг сиртида электр зарядлар пайдо бўлиш ҳодисаси электр индуксия ёки электростатик индуксия дейилади.

Электр индуксия натижасида пайдо бўлган зарядлар индуксион зарядлар дейилади. Индуксион зарядлар эркин зарядлар ёки боғланган зарядлар бўлиши мумкин. Ўтказгичларда эркин зарядлар мавжуд бўлгани учун ташқи электростатик майдон таъсирида ўтказгач сиртининг бир қисмида мусбат ишорали эркин заряд, бошқа иккинчи қисмида эса манфий ишорали эркин заряд пайдо бўлади. Ўтказгич ичида ҳеч қандай эркин заряд бўлмагани учун электростатик майдон ҳам бўлмайди. Тегашли ўлчов асбобларини ташқи электр майдон таъсиридан сақлашда шу хусусиятдан фойдаланилади. Диэлектрик зарядлари боғланган зарядлардан иборат. Ташқи электр майдон таъсирида мусбат ва манфий ишорали боғланган зарядлар қарама-қарши йўналишларда силжиш натижасида диэлектрик қутбланади, унинг сиртидаги бир томонда мусбат ишорали боғланган зарядлар, иккинчи томонда эса манфий ишорали боғланган зарядлар пайдо бўлади. Вакуумда электростатик майдоннинг хоссаларини ўиганишда кучланганлик чизиқлари тушунчасини киритиб, юзадан ўтаётган электр куч чизиқлари векторининг оқим ини О строградский-Г аусс теорем асидан фойдаланиб чиқарилган эди. Уларнинг хусусиятлари шундан иборат эдики, кучланганлик чизиқлари бўшлиқда бир хил зарядлардан иккинчи хил зарядларга узлуксиз равишда давом этади ёки чексизликка кетадилар. Аммо бу хусусият фақат эркин зарядлаигагина тааллуқлидир, боғланган зарядларда бундай бўлмайди. Бўшлиқдаэса ва векторлар устма-уст тушади. Индуксия векторининг чизиғи деб шундай чизиққа айтиладики, бу чизиқнинг ҳар бир нуқтасига о ‘тказилган уринманинг йўналиши индуксия векторининг йўналиши билан устм а-уст тушади. Чизиқнинг йўналиши ҳар бир нуқтада индуксия векторининг йўналиши шу нуқтадаги чизиқ йўналишига мос келади деб ҳисобланади.