Elementar geometriya
Элементар геометрия – геометриянинг айлана, нуқта, кесма, тўғри чизиқ, бурчак, текислик, эллипс, силиндр каби фигураларнинг хусусиятлари ҳамда улардан ташкил топган содда фигураларнинг ўзаро вазияти, тенглиги масалалари билан шуғулланадиган бўлими. Унда теоремаларни исботлаш ва хулоса чиқариш йўли эса маълум мулоҳазаларга суяниш, аксиомаларга ва олдинги исботларга асосланиш, ёрдамчи геом. ясашларни бажаришдан иборат. Э.г. асослари Юнонистонда вужудга келган, Евклиднинг „Негизлар“ асарида унинг юзакироқ баёни берилган. Э.г.да ҳар гал „ўзининг“ конкрет геометрия хоссаси корсатилган (мас, эллипс, силиндр каби) фигуралар органилади, бундай тайин фигураларга доир узунлик, юза, ҳажм, ўзаро вазият масалалари қаралади, лекин уларга доир умумий тушунчалар Э.г. чегарасидан чиқади (қаранг Дифференсиал геомегприя, Проектив геометрия).
Э.гда лимит тушунчаси ҳам конкрет ҳолларда қўлланади (мас, айлана узунлиги), бу тушунча умумий ҳолда олий математика фанида ишлатилади. Э.г. аналитик геометрия, пўлчовли евклид фазоси, Лобачевский геометрияси ва Риман геометриясининг баъзи бир масалаларини ҳам ўз ичига олади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |