Elementar matematika

Элементар математика — математиканинг, асосан, ўрта ва ўрта махсус таълим ҳажмидаги бўлимларини ичига олган қисми. Элементар математикага арифметика, сонларнинг элементар назарияси, элементар алгебра, элементар геометрия ва тригонометрия каби соҳалар киради. Элементар математикани "ўзгармас миқдорлар математикаси" деб таърифлайдилар, лекин бу таъриф унча тўғри эмас. Элементар математикада ўзгарувчи миқдорларнинг нисбатан содда, яъни элементар хоссалари ҳам ўрганилади (мас, квадратик функсия ва унинг графиги).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |