Элина Самантрай — Оллйwоод филмларидаги роли билан танилган ҳинд актрисаси[1]. У Ишқ Ту Ҳи Ту филмида дебют қилган. У Таранг ТВда намойиш этилган Киэ Ҳеба Мо Ҳероине реалити-шоусининг биринчи мавсуми ғолиби бўлган. У Бенгал кино саноатида ҳам ишлайди.

Элина Самантрай
Таваллуди 1996-йил 23-июл (1996-07-23) (30 ёш)
Касби Актриса, Модел
Фаолият йиллари 2015-ҳозирги кунгача

Ёшлик даври ва таълими

Унинг отаси ва онасининг исми аниқ эмас, ака-укаларнинг исми Раажтилак Самантрай, Реэт Самантрай. Элина Самантрай турмушга чиқмаган. У Деҳли давлат мактабида (Ҳиндистон) таълим олган ва ундан сўнг коллежни Уткал академиясида тамомлаган ва Равеншоу университетига ҳужжат топшириб у ерни ҳам аъло баҳоларга тугатган. Унинг таълим малакаси магистр даражасидир.

Фаолияти

Самантрай Олливуд саноатига Таранг ТВда намойиш этилган Киэ Ҳеба Мо Ҳероине реалити-шоусида ғалаба қозонганидан сўнг келган. Унинг фаолиятидаги биринчи филми Ишқ Ту Ҳи Ту[2] бўлиб, у 1991-йилда Бҳадрак туманидаги Дҳамнагар ҳудудидаги жамоат тартибсизликларига асосланган. Унинг кейинги иккита нашри Кеҳи Нуҳе Каҳара ва Жага Ҳатаре Пагҳа эди. 2016-йилда у Бабушан билан бирга Лове Статион -да пайдо бўлди. Ўша йили у Жҳиа Та Бигиди Гала-да пайдо бўлган.

2017-йилда у Олливуд актёри Анубхав Моҳанти билан Абҳая ва Кабула Барабула филмида рол ижро этган. Унинг навбатдаги филми Жёти Ранжан Наяк, Самбет Ачаря ва Сасмита иштирокидаги Ҳаппй ҳаппй 2018-йил 14-январда чиқарилган.

У Сабясачи Мишра билан бирга 4 Идиоц филмида бош ролда пайдо бўлган. У, шунингдек, Сабясачи Мишра ва Папу Пом Пом билан бирга Одиа комедия филми Токата Фасигалада бош ролда кўринади[3].

Филмографияси

Йил Филмлар Изоҳлар
2015-йил Ишқ Ту Ҳи Ту [4]
2015-йил Кеҳи Нуҳен Каҳара
2015-йил Жага Ҳатаре Пагҳа Маратҳи филми Лаи Бҳаари ремейки
2016-йил Лове Статион Телугу филми "Венкатадри Эхпресс" нинг ремейки
2016-йил Жҳиа Та Бигиди Гала
2017-йил Абҳая Тамил филмининг ремейки
2017-йил Му Кҳанти Одиа Жҳиа
2017-йил Кабула Барабула. . Сингх Каур билан бирга панжаби филмининг ремейки
2018 Ҳаппй луcкй Тамил филми Веттаи ремейки
2018 Токата Фасигала Одиа-бенгал икки тилли филм
2018 4 аҳмоқ
2018 Ишқ Пунитҳаре
2019 Бу Мая ре бая
2019 Мал Маҳу Жеэван Мати
2019 Бҳагаван нусхаси
2019 Прама ра му МББС
2019 Прем Деэwани
2019 Бҳокатта Бенгал дебюти
2019 Гажапати Одиа
2021-йил Арундҳати Одиа

Манбалар

  1. ↑ „Элина Самантрай - Мовиэс, Биограпҳй, Неwс, Аге & Пҳотос“. БоокМйШоw. Қаралди: 2021-йил 1-феврал.
  2. ↑ „Таранг Cине Продуcтион анноунcед иц фирст Одиа филм титлед 'Ишқ Ту Ҳи Ту'“. ориссадиарй.cом (2014-йил 3-ноябр). 2016-йил 26-январда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ „Элина-Самантрай биограпҳй“. 2018-йил 16-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 29-август.
  4. ↑ „Таранг Cине Продуcтион'с фирст Одиа филм титлед Ишқ Ту Ҳи Ту гоинг то ҳит тҳеатре ин Жануарй, 2015“. ориссадиарй.cом. 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган.