Элинвар (юн. — эластик ва лот. — ўзгармас) — темирникел асосидаги қотишма. Таркибида темир ва никелдан ташқари 7 — 9% хром, 2— 3% марганец ва бошқалар элементлар бўлади. Алоҳида иссиқлик хоссасига эга бўлган, яъни эластиклик хоссасини тахминан 40° дан 60° гача интервадда сақлаши керак бўладиган буюмлар — камертон, мембрана, пружина, соат миллари тайёрлашда ишлатилади. Э. таркибидаги никелнинг бир қисми кобалтга алмаштирилса, суперинвар деб аталувчи қотишма пайдо бўлади. Суперинвар аниқ асбоблар, мас, геодезик ва оптик асбоблар ясаш учун ишлатилади.