Elizabeth Bennet
Элизабетҳ Беннет (талаффузи: Элизабет Беннет) 1813-йилда ёзилган Жане Аустен қаламига мансуб „Андиша ва ғурур“ романининг бош қаҳрамони. Дўстлари ва оиласи уни кўпинча Элиза ёки Лиззиэ деб аташади. Элизабетҳ беш қизли оиладаги иккинчи фарзанд. Вақт ва атроф-муҳит шароитлари уни иқтисодий хавфсизлик учун қулай никоҳ излашга ундаса-да, Элизабетҳ севиб турмуш қуришни хоҳлайди.
| Элизабетҳ Беннет | |
|---|---|
|
| |
| Умумий маълумотлар | |
| Тўлиқ исми | Элизабетҳ, Мрс Дарcй |
| Жинси | аёл |
| Қариндошлари |
|
Элизабетҳ Жане Аустеннинг қаҳрамонлари ичида энг ҳайратланарли ва энг ёқимтойи саналади. У ўзининг мураккаблиги туфайли Британия адабиётидаги энг севимли қаҳрамонлардан бири ҳисобланади[1]. Аустеннинг ўзи Элизабетҳни босма нашрларда „ёқимли жонзот“ деб таърифлаган.
Элизабетҳ Англиянинг Ҳертфордшире шаҳридаги Меритон қишлоғи яқинида жойлашган Лонгбоурн мулкидаги беш Беннет опа-сингилларнинг иккинчи энг каттасидир. У романнинг ўрталарида 20 ёшда. Элизабетҳ ақлли, ёш „жонли, ўйноқи хулқ-атвори билан, ҳар қандай кулгили нарсадан завқланадиган“ аёл сифатида тасвирланган. У тез-тез ўйноқи хушмуомалалик билан муносабатга киришади. Романнинг бошида у ўзининг ақл-заковати ва бошқаларнинг ижтимоий хулқ-атвори ва ниятларини баҳолашдаги аниқлиги билан шахсан фахрланадиган образ сифатида тасвирланган.
Унинг отаси ер эгаси, лекин унинг қизлари меросхўр бўлолмайди, чунки мулк эркак зурриётга тегишли (у фақат эркак қариндошларига мерос бўлиши мумкин). Жаноб Беннет вафот этгач, унинг Лонгбоурндаги мулки амакиваччаси ва энг яқин эркак қариндоши, Cатҳерине де Боургҳ хонимга тегишли Кентдаги Росингс мулки руҳонийси жаноб Wиллиам Cоллинсга мерос бўлиб қолади. Бу келажак Беннет хонимнинг ўз қизларини бадавлат эркакларга турмушга беришга интилишига сабаб бўлади.
Асарда Элизабетҳ отасининг севимлиси, аксинча, айниқса Элизабетҳ жаноб Cоллинснинг турмуш қуриш таклифини рад этганидан кейин у онасининг севимлилик жиҳатдан энг охирги қизи дея тасвирланган.Унинг онаси уни гўзаллик ва феъл-атворда устун деб биладиган опа-сингиллари Жане ва Лйдиа билан салбий таққослайди ва эрининг Элизабетҳни нима учун бошқа қизларидан афзал кўришини тушунмайди. Элизабетҳ кўпинча онаси ва учта синглисининг ноўрин ва аҳмоқона хатти-ҳаракатидан хафа бўлади ва хижолат тортади.
Ўз қишлоғида Элизабетҳ гўзал ва „нозик кўзли“ мафтункор ёш аёл ҳисобланади ва бу хислатлари билан Жаноб Дарcйнинг эътиборига тушади. Кейинчалик Дарcй унинг „гўзал ва жозибадор“ қоматига, „хушфеъл хулқ-атворига“, кўпроқ эътибор қаратади ва охир-оқибат уни ўз танишларидаги „энг чиройли аёллардан бири“ деб билади[2].
Манбалар
- ↑ „Приде анд Прежудиcе: Элизабет Беннет“. спаркнотес.cом.
- ↑ Аустен, Жане. Андиша ва Г'урур. Тошкент: Янги аср авлоди, 2014.