Элизабетҳ Бертрам (1874-йил 4-январ, Ҳаwиcк – 1954-йил, Ҳаwиcк) – Сербия ва Корсикада ночор аҳоли қатламига хизмат кўрсатувчи Шотландия аёллар касалхонасида ҳамшира бўлиб ишлаган.

Элизабетҳ Бертрам
Таваллуди 4-январ 1874-йил
Ҳаwиcк
Вафоти 1954-йил (80 ёш)
Ҳаwиcк
Таълими Роял Матернитй Ҳоспитал Эдинбургҳ
Касби Ҳамшира

Урушдан олдинги ўқитувчилик фаолияти ва ҳамширалик иши

Элизабетҳ Бертрам 1874-йил 4-январда Ҳаwиcк шаҳрида туғилган[1].

Алистаир Редпатҳ 2021-йил 2-июлда Ҳаwиcк Папер газетасида Бертрам ҳақида мақола ёзди, унда Бертрам 1891-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларида ўқитувчи сифатида қайд этилган[2]. Тҳе Соутҳерн Репортер нашри ҳам унинг урушдан олдинги даврда ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланганини қайд этди[3]. Ҳаwиcк Неwс анд Бордер Чрониcле нашри эса кўпроқ тафсилотларни келтириб, унинг дарслари уйда бўлганини ҳамда Буccлеучда ва Галашиэлс мактаб кенгашлари ҳомийлигида ўтказилганлигини таъкидлади[4].

Кейинчалик Бертрам ҳамшира сифатида расмий тайёргарликдан ўтишга қарор қилди, Cарлиследаги Кумберленд касалхонаси ва Эдинбургдаги Қироллик туғруқхонасида ўқиди[5].

Бертрам Ҳаwиcк шаҳрида ҳамширалик бўйича икки маротаба омма олдида маъруза қилди. Иккинчиси 1912-йилда бўлиб ўтди[6].

Шотландия аёллар шифохонаси

1915-йилда Бертрам Шотландия аёллар касалхонасига ишга кирди. У Сербияга юборилди ва у ерда доктор Элсиэ Инглис қўл остида ҳамшира бўлиб ишлади.

Манбалар

  1. ↑ „Сcотланд'с Wар:Бордерс' Wар Нурсе Элизабетҳ Бертрам“. Сcотланд'с Wар. 2021-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-октябр.
  2. ↑ Редпатҳ, Алистаир. „Элизабетҳ Бертрам: унсунг нурсе ин тҳе Сербиан Армй“. Тҳе Ҳаwиcк Папер (2021-йил 2-июл), с. 16–17. Қаралди: 2021-йил 1-октябр.
  3. ↑ Дистриcт Интеллигенcе; Ҳаwиcк. Тҳе Соутҳерн Репортер (1916-йил 30-декабр), с. 5.
  4. ↑ Нурсе Бертрам. Тҳе Ҳаwиcк Неwс анд Бордер Чрониcле (1915-йил 21-май), с. 3.
  5. ↑ Аппоинтмент оф Дистриcт Нурсе. Тҳе Фалкирк Ҳералд (1916-йил 5-феврал), с. 6.
  6. ↑ Нурсинг. Тҳе Ҳаwиcк Неwс анд Бордер Чрониcле (1912-йил 3-май), с. 3.