Элизабетҳ Маркс (1990-йил 7-августда туғилган) – биринчи тоифали сержант, 100 метрга брасс усулида сузиш бўйича америкалик паралимпиячи.

Элизабетҳ Маркс

Маркс 2016-йилда
Шахсий маълумотлари
Тахаллуси/Лақаби Эллиэ
Таваллуд санаси 1990-йил 7-август
Пресcотт Валлей, Аризона, АҚШ
Бўйи 165 см
Вазни 52 кг
Турмуш ўртоғи Масон Ҳеибел
Спорт
Қайси спорт пара сузиш
Клуби У.С. Армй WCАП

Ёшлик йиллари

Маркс Ветнам уруши пайтида хизмат қилган АҚШ денгиз пиёда фахрийси Жамес Маркснинг қизи бўлган[1]. У 16 ёшида ўрта мактабни тугатган[2], шундан сўнг Аризонадаги жамоат коллежига ўқишга кирган.

Маркс 2008-йил июл ойида 17 ёшида АҚШ армияси таркибига қўшилган ва 68 Вт ҳарбий касбий ихтисосликни олган, соғлиқни сақлаш бўйича мутахассис. 2010-йилда Ироқда кечган Ироқ уруши давомида у иккала сон суягидан ҳам жароҳат олган ва ногирон бўлиб қолган.

Маркс турмушга чиққач, ўша пайтда Элизабетҳ Wасил номи билан танилган. Аввал Германияда, сўнгра АҚШнинг Техас штати Сан Антонио шаҳри Форт Сам Ҳоустон ҳудудида жойлашган Брооке Ҳарбий Тиббиёт Марказида (БАМC) даволаниб, жароҳатлари тузалиб кетган[2][1].

Дастлаб армия шифокорлари уни хизматга яроқсиз деб топиши мумкинлиги тахмин қилинган бўлса-да, Маркс ўз олдига яна хизматга қайтишни мақсад қилиб қўйди. У БАМCда бўлганида жисмоний терапия билан бирга юрак-қон томир тизимини мустаҳкамловчи машқларни бажариш учун сузиш билан шуғуллана бошлади ва 2012-йил 3-июлда „хизматга яроқли“ таснифини олди[1].

Карераси

Маркс 2012-йил июл ойида АҚШ армиясининг „Дунё даражасидаги спортчилар дастури“га қўшилганидан кўп ўтмай, сузиш бўйича мусобақаларда иштирок эта бошлади[1].

Маркс Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилган 2020-йилги Ёзги Паралимпия ўйинлари иштирок этмоқда

2014-йилда бўлиб ўтган Инвиcтус ўйинлари вақтида Маркс оғир нафас йўллари инфексиясига чалиниб, Буюк Британиядаги Папwортҳ касалхонасида шифокорлар уни бир ой давомида сунъий равишда кома ҳолатида ушлаб туришга мажбур бўлишди. Ушбу инфексия натижасида Маркснинг ўпка сиғими қисқарди, узоқ давом этадиган жисмоний машқлар унинг кўриш қобилиятига салбий таъсир кўрсатди[2].

Маркс 2015-йилда бўлиб ўтган Ҳарбий Жаҳон ўйинларида олтин медални, 2016-йилги Инвиcтус ўйинларида эса 4 та олтин медални қўлга киритди. Тақдирлаш маросимидан сўнг, унга олтин медалларни топширган шаҳзода Ҳаррй билан суҳбатда Маркс ўзининг Инвиcтус ўйинларида қўлга киритган олтин медалларидан бирини унинг ҳаётини сақлаб қолган Папwортҳ касалхонаси шифокори ва ҳамшираларига топширишни илтимос қилди. У 2016-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун ўтказилган АҚШ саралаш босқичида 1:28.54 натижа билан мусобақага йўлланмани қўлга киритди. Ушбу натижа жаҳон рекордидан атиги 0.01 сонияга ортда эди. Паралимпиадада эса у индивидуал баҳсларда битта олтин медал, эстафета баҳсларида эса бронза медалини қўлга киритди.

2021-йил июн ойида АҚШ Токио шаҳрида ўтказиладиган 2020-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларига борадиган 34 нафар пара сузувчиларнинг номларини эълон қилди. Аёллар жамоаси таркибидан Маркс, Жессиcа Лонг, МcКензиэ Cоан, Ребеccа Меерс ва Маллорй Wеггеманнлар ўрин олди[3].

2022-йил 14-апрел куни Маркс АҚШ номидан 2022-йилги пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи спортчилар таркибга киритилди[4]. 2023-йил 29-апрелда эса у яна АҚШ терма жамоаси таркибида 2023-йилги пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатида қатнашиш учун танлаб олинди[5].

Шахсий ҳаёти

Маркс АҚШ армиясининг собиқ портловчи моддаларни йўқ қилиш бўйича мутахассиси Масон Ҳеибелга турмушга чиққан[6].

Тан олиниши

2016-йилда Маркс ЭСПЙ мукофотлари доирасидаги хизматлари учун бериладиган Пат Тиллман мукофоти билан тақдирланган. 2022-йил ҳолатига кўра, у ушбу мукофотни олган ягона хизматдаги ҳарбий ходим бўлиб қолмоқда[7].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Медлей, Жоэ. А Поол Лифе. Тҳе Аннистон Стар (2016-йил 16-декабр), с. 1C, 4C.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 >
  3. ↑ Ҳоустон. „Унитед Статес наме 34 сwиммерс он Токё 2020 Паралймпиc теам“. инсиде тҳе гамес (2021-йил 22-июн). 2021-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-июн.
  4. ↑ Гоwдй. „У.С. Паралймпиcс Сwимминг Номинатес 25 атҳлетес то Wорлд Чампионшип Ростер“. теамуса.орг (2022-йил 14-апрел). 2022-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-апрел.
  5. ↑ Оверенд. „У.С. Паралймпиcс Сwимминг Селеcц 22 (Инcлудинг Жуст 6 Мен) фор 2023 Wорлдс Ростер“. сwимсwам.cом (2023-йил 29-апрел). Қаралди: 2023-йил 29-апрел.
  6. ↑ Wалкер. „Wҳо ис Элизабетҳ Маркс, тҳе УС солдиэр wҳо чармед Принcе Ҳаррй“ (эн). Миррор (2016-йил 13-май). Қаралди: 2021-йил 26-август.
  7. ↑ Cингари Чристиэ. „У.С. Армй Сгт. Элизабетҳ Маркс то Реcеиве Пат Тиллман Аwард фор Сервиcе ат Тҳе 2016 ЭСПЙС“ (эн-УС). ЭСПН Пресс Роом У.С. (2016-йил 28-июн). 2020-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-август.