Elizabeth Nelson Adams
Элизабетҳ Нелсон Адамс (1941-йил 22-январ — 2020-йил 2-март) — америкалик визуал рассом, шоир, ёзувчи ва ўқитувчи. У Жанубий Каролинанинг Колумбия шаҳрида туғилган.
| Элизабетҳ Нелсон Адамс | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
22-январ 1941-йил |
| Вафоти |
2-март 2020-йил (79 ёшда) Колумбия |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Жанубий Каролина университети |
| Касби | Рассом, ёзувчи, ўқитувчи |
| Турмуш ўртоғи | Wестон Адамс |
| Болалари | Роберт Адамс, Wестон Адамс, Даниэл Wаллаcе Адамс-Рилей |
| Отаси | Патриcк Ҳенрй Нелсон ИИИ |
| Онаси | Элизабетҳ Жулиэт Ничолсон Нелсон |
Ҳаёти

Тҳе Натионал Мерит Счоларшип Програм стипендияси соҳибаси Элизабетҳ Нелсон Адамс Жанубий Каролина университетида таҳсил олган. У ерда 1961-йилда АБ даражасини олган. Кейинчалик у инглиз тили бўйича магистрлик (1987) ва ижодий ёзиш бўйича докторлик (1989) даражасини олди[1]. У элчи Wестон Адамс билан турмуш қурган ва уларнинг тўрт фарзанди бор[2][3].
1995-йилдан 2000-йилгача Адамс Жанубий Каролина санъат комиссиясида ишлаган. У Жанубий Каролина губернаторлик санъат ва гуманитар фанлар мактаби директорлар кенгашида ишлаган[4][5][6].
Рассомчиликдаги фаолияти
Рассом ва ёзувчи Адамс "Гатҳеринг тҳе Раин" (таржимаси „Ёмғирни йиғиш“) (1990) ва "Фиве Малаwиан Wритерс: Ан Эссай ин Персонал Эхплоратион" (таржимаси „Бешта малавилик ёзувчилар“) (1987) китобларининг муаллифидир[7][8]. Муваффақиятли рассом Адамс Жанубий Каролина, Лос-Анжелес, Палм Беач, Нантуcкет, Лилонгwе, Малавида кўргазмалар қилган. 2007—2009-йилларда у Типпи Ҳедреннинг Шамбала қўриқхонаси учун пул йиғиш учун Лос-Анжелесда бадиий кўргазмалар ўтказди[9]. Шамбала 1983-йилда Ҳедрен томонидан асос солинган нотижорат ташкилот бўлиб, у Африка шерлари, Сибир йўлбарслари, Бенгал йўлбарслари, леопардлар ва бошқа катта мушуклар каби йўқолиб кетиш хавфи остида турган экзотик катта мушукларга ғамхўрлик қилади.
1984—1986-йиллар оралиғида Адамс ўз вақтини Африкада расм чизиш ва ёзиш билан ўтказди. Унинг расмларида Британиянинг собиқ мустамлакасидаги манзара ва одамлар акс этган. Ўша даврда у "Фиве Малаwиан Wритерс: Ан Эссай ин Персонал Эхплоратион" (таржимаси „Бешта малавилик ёзувчилар“) (1987) асарини ёзди. У Лилонгведан шимолий Нйика платосигача, Малави кўлидан жанубий Зомба платосигача бўлган Малави маданиятини ўрганган. Унинг Замбия, Зимбабве, Жанубий Африка ва бошқа Африка мамлакатлари бўйлаб қилган кенг кўламли саёҳатлари унинг ишларида акс эттирилган.
1990-йилларда у литографияга қизиқа бошлади. Буни унинг Италия литографиялари сериясида кўриш мумкин. У Италия бўйлаб Тосканадан Комо кўлигача кўп саёҳат қилди. Ўзининг расмлари, тошбосмалари, ҳайкалтарошлиги ҳамда шеъриятида мамлакат меъморчилиги, ландшафтлари ва одамларини акс эттирди[10].
Адамснинг санъати Жанубий Каролина штатининг Чарлестон шаҳрида бўлиб ўтган АҚШнинг Сполето фестивалининг бир қисми бўлган Пиccоло Сполето фестивалида ҳам намойиш этилди. Адамснинг шеърлари Америка Қўшма Штатларидаги кўплаб шеърий китобларда нашр этилган[11].
Элизабетҳ Нелсон Адамс 2020-йил 2-мартда Жанубий Каролина штатига қарашли Колумбия шаҳрида вафот этди.
Филмлардаги ижоди
Элизабетҳ Нелсон Адамс „Солар Филмwоркс“ ва „ТҳинкФилм“ томонидан 2007-йилда ишлаб чиқарилган „Тҳе Ласт Cонфедерате: Тҳе Сторй оф Роберт Адамс“ (таржимаси „Со'нгги конфедерация: Роберт Адамснинг ҳикояси“) бадиий филмини ишлаб чиқаришда муҳим рол ўйнади. Жануб маданиятининг тарихи ва нуанслари ҳақидаги билими билан Адамс ссенарийни яратиш, кастинг ва филмнинг ишлаб чиқариш дизайнини ишлаб чиқишда иштирок этди. У филм учун кастинг директори бўлиб, филмда Адамс бувиси ролини ўйнаган Типпи Ҳедрен ва филмда Белчер ролини ўйнаган Эдwин МcCаин каби истеъдодларни кашф қилди. Адамс, шунингдек, Мадам Боннеау ролини ижро этган[12][13].
Манбалар
- ↑ „Элизабетҳ Н. Адамс Тҳесис“. Қаралди: 2013-йил 18-ноябр.
- ↑ „Реаган Пресиденcй - Элизабетҳ Н. Адамс“. www.пресиденcй.уcсб.эду. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-ноябр.
- ↑ „Реаган - Элизабетҳ Н. Адамс“. www.реаган.утехас.эду. 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-ноябр.
- ↑ „Элизабетҳ Н. Адамс“. www.сcстатеҳоусе.гов. Қаралди: 2013-йил 18-ноябр.
- ↑ „Элизабетҳ Н. Адамс“. www.соутҳcаролинаарц.cом. 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-ноябр.
- ↑ „Элизабетҳ Н. Адамс“. www.соутҳcаролинаарц.cом. 2013-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-ноябр.
- ↑ Адамс, Элизабетҳ Нелсон. „Гатҳеринг тҳе Раин бй Элизабетҳ Н. Адамс“. Қаралди: 2013-йил 18-ноябр.
- ↑ Адамс, Элизабетҳ Н.. „Фиве Малаwиан Wритерс: Ан Эссай ин Персонал Эхплоратион бй Элизабетҳ Н. Адамс“. Қаралди: 2013-йил 18-ноябр.
- ↑ „Типпи Ҳедрен Фундраисер анд Элизабетҳ Н. Адамс“. равепад.cом. 2016-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-ноябр.
- ↑ „Элизабетҳ Н. Адамс - Арт анд Поэтрй“. www.ёутубе.cом. Қаралди: 2013-йил 18-ноябр.
- ↑ „Поэтрй Элизабетҳ Н. Адамс“. финдингаидс.либрарй.эморй.эду. Қаралди: 2013-йил 18-ноябр.
- ↑ „ИМДб.cом Элизабетҳ Н. Адамс“. www.имдб.cом. Қаралди: 2013-йил 18-ноябр.
- ↑ „НЙТимес Элизабетҳ Н. Адамс“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2013). 2013-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-ноябр.