Элмурод Саламович Тулаков (1954-йил, Хатирчи тумани, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олим, техника фанлари доктори, профессор.

Элмурод Тулаков
Таваллуди 1954-йил
Хатирчи тумани, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Иш жойлари Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети
Таълими Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
Илмий даражаси техника фанлари доктори
Илмий унвони профессор

Биографияси

Элмурод Тулаков 1954-йилда Хатирчи туманида туғилган. 1977-йилда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг „Саноат ва фуқаро қурилиши“ факултетини тугатган. 1987-йилда Москва муҳандислик-қурилиш институтида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган[1]. 2005-йилда Москва давлат қурилиш университетида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1977-йилдан Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти қошидаги лойиҳалаш ва тажриба устахонасида муҳандис, катта муҳандис, бош мутахассис, лойиҳалаш бўлими бошлиғи, бош муҳандис ва устахона бошлиғи лавозимида ишлаган. Ҳозирда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети „Бино ва иншоотларни дойиҳалаш“ кафедраси профессори лавозимида ишлаб келмоқда[1].

Илмий фаолияти

6 та ўқув қўлланма, 6 та монография, 176 дан ортиқ илмий-услубий мақолалар, жумладан, „Биноларнинг энергия самарадорлик инженеринги“, М.Маҳмудов билан ҳаммуаллифликда „Саноат ва фуқаро бинолари архитектураси. Қурилиш физикаси“, „Строителство на просадочних лессових грунтах“, „Фундаменти водонапорних башен в увлажняэмих лессових грунтах Средней Азии“, „ Ўта чўкувчан намланган грунтларда қурилаётган сув минораларининг доирасимон пойдеворларини деформациясини ҳисоблаш“, „Бино ва иншоотлар-нинг ер ости қисмини гидроизоляция қилиш“, „Ўта чўкувчан грунтларда намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган кам қаватли турар-жой биноларининг ер остки қисмини лойҳалашни такомиллаштириш“, „Расчет деформации колсевих фундаментов водонапорних башен в увлажняэмих лессових грунтах Средней Азии“ номли дарслик, ўқув қўлланма, монографиялар муаллифидир[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 2-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2023 — 383-бет.