Elobod
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Элобод — Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги шаҳарча. Устюрт платоси ҳудудида жойлашган. Транспорт йўли стансияси мавжуд (Қирққиз). Нукус шаҳридан 177 км узоқликда жойлашган. Майдони 200 гектарни ташкил этади. Аҳолиси 2655 кишини ташкил этади (2005). Элобод 2005-йил 16-мартда Оқшўлақ шаҳарчаси таркибидан чиқарилиб алоҳида шаҳарча сифатида ташкил этилган. Умумий таълим мактаби, Қўнғирот сода заводи мажмуаси, 2 та савдо шохобчаси, клуб муассасаси, спорт зали, касалхона бор. Шаҳарча ҳудудидан Қўнғирот — Бейнов транспорт йўли ўтган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |