Elsari
Элсари — табиий паст бўйли нок нави. Р.Р. Шредер номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий текшириш институтида Любимица Клаппа ва кузги Қизил нашвати навларини чатиштириб чиқарилган (С.К. Шарипов). Дарахти баландлиги 4–5 м, шохшаббаси кенглиги 3,5 м, ёғочи пишиқ. Дарахти тез ҳосилга киради, серҳосил. Меваси августнинг иккинчи ярмида пишиб етилади, вазни 250—300 г, шакли ноксимон, бир оз нотекис, пўсти юпқа, силлиқ, ранги оч сариқ, қуёшга қараган томони тўқ қизил. Эти сарғишоқ, серсув, шириннордон, оғизда эрийди, хушбўй. Янгилигида ейилади. Сақлашга ва ташишга чидамли.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |