Eltabar
Qiyofa
Элтабар — Турк хоқонлиги бошқарувидаги унвонлардан бири.
Э. унвони тегиндан кейин турадиган 3 даражали рутба бўлган. Ғарбий Турк хоқони Тун ябғу (618—630) Ши (Чоч)нинг шимолидаги Сянцюан (Мингбулоқ) мавзесига ўз қароргоҳини қурган ва ғарбий ўлкаларнинг маҳаллий ҳукмдорларига силифа (Э.) унвонини берган.
Шим. Ҳиндистон ва Афғонистонда ҳукм сурган туркий сулолалар томонидан зарб қилинган бақтрий, паҳлавий ва браҳмий ёзувли (қоришиқ) тангаларда ҳам Э. унвони учрайди. Панжакентдаги Муғ тоғидан топилган ВИИИ асрнинг илк чорагига тааллуқли суғдий ҳужжатлар — Деваштич архиви ҳужжатларида ҳам Э. унвони қайд этилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |