Eltuzarxon
| Элтузар Муҳаммад Баҳодирхон | |
|---|---|
Элтузархон | |
|
Мансаб даври 1804 – 1806 Хонлик даври | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1770 Хива |
| Вафоти | 1806 |
| Болалари | Раҳмонберди |
| Отаси | Аваз Муҳаммад иноқ |
Элтузархон, Элтузар Муҳаммад Баҳодирхон (1770 – 1806) – ўзбек қўнғиротлар сулоласидан бўлган биринчи Хоразм (Хива) хони (1804—1806)[1].
Таржимайи ҳоли
Элтузархон Аваз иноқнинг ўғли. Мадраса таълимини олган. Ҳарбий кураш сирларини – чавандозлик, қилич ушлаш, ўқ-ёй отишни ўрганган. Отаси вафотидан сўнг Элтузархон сохта хон Абулғози В ни тахтдан тушириб, ўзини хон деб эълон қилган. Элтузар Хоразмдаги ўзбек қўнғиротлар сулоласининг учинчи ҳукмдори бўлса-да, хон унвонини олган биринчи ҳукмдор сифатида тарихга кирди. Бу вақтга қадар Хоразмда бу унвонни фақат Чингизхон авлодлари эгаллаши мумкин эди. Шу тариқа у Хивада қўнғирот авлодидан бўлган хонлар сулоласини бошлаб берган. Бу сулола 1920-йилга қадар Хива хонлигини идора қилиб келган. Элтузархон хонликда марказлашган давлат сиёсати юргизиш учун ҳаракат қилган. Элтузар мамлакат иқтисодиётини тиклаш сиёсатини давом эттирди. У мамлакатда солиқ ислоҳотини амалга оширди, давлатда солиқ йиғишнинг марказлашувини кучайтирди. Элтузархон ҳукмронлиги даврида Хоразмда йирик ирригация ишлари олиб борилди.
Элтузархон даврида ҳам қабила ва уруғ бошлиқларининг, шунингдек, хонликнинг турли ҳудудлари бошлиқларининг ҳуқуқларини сезиларли даражада чекловчи маъмурий ислоҳот бошланади. Й.Ғуломовнинг таъкидлашича, Хива хонлари томонидан ўзларига содиқ одамларнинг қози ва вилоятлар ҳукмдорлари лавозимларига тайинлангани ҳақида зикр этилган. Қолаверса, илгари пойтахт Хивага уруғ ёки қабила бошлиғи ўз ихтиёрига кўра ундирадиган солиқларни олиб келган бўлса, эндиликда Хива хонларининг ўзлари вилоятнинг солиқ салоҳиятини белгилаб, у ерга ўз йиғувчиларни тайинлашга киришадилар.
1804-йилда Элтузар ҳозирги Туркманистон жанубида ва Астробод вилоятида (Шимолий Эрон) яшаган туркман ёвмут қабилаларига қарши муваффақиятли юриш қилади[2].
Элтузархон даврида Россия империяси ва Усмонли империяси билан дипломатик алоқалар олиб борилган.
1804-йил Элтузархон Бухоро ҳудудига бостириб кирган. Бироқ Амударё бўйидаги ҳал қилувчи жангда хиваликлар енгилган. Бухоро амири Ҳайдарга қарши юриш муваффақияциз тугайди. Чекиниш чоғида Элтузархон Амударёдан ўтаётганда чўкиб ҳалок бўлган[3].
Унинг вафотидан кейин Хоразмдаги ҳокимият укаси Муҳаммад Раҳимхон И (1806-1825) га ўтади.
Оиласи
Элтузархон ўз сулоласининг нуфузини ошириш мақсадида Урганч Саййидларидан бўлган Охунбобо хўжанинг қизига уйланишга қарор қилади. Бу никоҳдан икки ўғил туғилган. Улардан каттаси шаҳзода Олла берди тўра ва кичиги Раҳмонберди тўра. Оллаберди тўрадан Бобожонбек исмли ўғил туғилади. Бобожонбекдан эса машҳур тарихчи олим Муҳаммад Юсуф Баёний дунёга келган[4].
Маданий, маърифий ислоҳотлари
Элтузарон даврида бир қанча меъморий обидалар (масалан, Хивадаги Кўриниш хона) бунёд этилган. Унинг саройида тарихчи, шоир ва давлат арбоби Мунис ижод қилган. Элтузархон Мунисга Хоразм тарихини битишни топширди. Мунис бу асарга „Фирдавс-ул иқбол“ („Бахт боғи“) деб ном қўйди. Асар афсонавий ривоятдан бошланиб, 1825-йилга қадар Хоразмда юз берган тарихий воқеалардан иборат. Мунис ушбу асарни охиригача тугаллай олмаган. 1813-йилдан 1825-йилгача бўлган ҳодисалар Муниснинг жияни Огаҳий томонидан 1839-йилда ёзиб тугалланган[5].
Манбалар
- ↑ Веселовский Н. И., Очерк историко-географических сведений о Хивинском ханстве. Спб, 1877, 244-б
- ↑ Материалы по истории туркмен и Туркмении. Т.2. Москва-Ленинград, 1938, 203-б
- ↑ „ХИВИНСКОЕ ХАНСТВО И ПРИНЦИПЫ ЕГО УПРАВЛЕНИЯ. Приход к власти представителей династии Кунград и их мероприятия по укреплению институтов государственности“. хоразмий.уз. Қаралди: 20-октабр 2023-йил.
- ↑ Абдуллаев, М. Қадимий Хоразм тарихи ва Хоразм давлатчилиги. Тошкент: «Ўзбекистон » нашриёти, 2019 — 45-бет.
- ↑ АБДУЛҲАКИМ, Нурбой „“ФИРДАВСУ-Л-ИҚБОЛ”НИНГ АДАБИЙ-ЭСТЕТИК ҚИЙМАТИ“. зиёуз.cом. Қаралди: 21-октабр 2023-йил.
Адабиётлар
- Йўлдошев М., Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши, Т., 1959;
- Гулямов Я. Г., Памятники города Хиви, Т., 1941;
- Худойберганов К., Хива – 2500. Хива хонлари шажараси, Хива, 1996.
- Гуломов Х. Г., Дипломатические отношения государств Средней Азии с Россией в ХВИИИ – первой половине ХИХ века. Ташкент, 2005
- Гулямов Й. Г., История орошения Хорезма с древнейшикҳ времен до нашикҳ дней. Ташкент. 1957
- История Узбекистана. Т.3. Т.,1993.
- История Узбекистана в источниках. Составител' Б. В. Лунин. Ташкент, 1990
- История Хорезма. Под редакцией И. М. Муминова. Ташкент, 1976
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |