Elvis Stojko
Элвис Стожко (талаффузи: Элвис Стойко; 1972-йил 22-март, Нюмаркет, Онтарио) — якка ҳолда конкида учиш мусобақаларида қатнашган канадалик фигурали учувчи. Икки карра Олимпия кумуш медали совриндори, уч карра жаҳон чемпиони, етти карра Канада чемпиони.
| Элвис Стожко | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Тўлиқ исми | Элвис Стожко |
| Давлат |
|
| Мураббийи | Усчи Кесзлер |
| Олдинги мураббийлари | Дуг Леэ |
Фаолияти
1991—1993-йиллар
1991-йилги Жаҳон чемпионатида Стойко 4 сакрашли трюкни муваффақиятли бажарган биринчи конкида учувчиси бўлган, ҳакамлар маҳорати учун паст баҳо берганлиги сабабли атиги олтинчи ўринни эгаллаган. Стойко 1992-йилда жаҳон чемпионатида биринчи марта медал соҳибига айланади[1].
1994—1998-йиллар
1994-йилги Жаҳон чемпионатида Стойко ҳар иккала дастурда ғолиб чиққан, эркин дастурда 6,0 балл тўплаб биринчи марта жаҳон чемпиони бўлишга муваффақ бўлган. 1994-йилги Олимпиада ўйинларида қисқа дастурдаги чиқишдан сўнг у иккинчи ўринни эгаллади (унинг асосий рақобатчилари (Курт Браунинг, Бриаан Боитано ва Виктор Петренко) ўз дастурларида хатоликка йўл қўйдилар).
Стожко 1994—1995-йилги мавсумни Канада чемпионати вақтида жароҳат олиб бошлаган. Шунга қарамай, у 1995-йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Қисқа дастурдан сўнг у Т.Элдрижга ютқазиб, иккинчи ўринни эгаллади, аммо қисқа дастурданда қийинроқ эркин дастурни бехато якунлаб, иккинчи жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. 1996-йилги Жаҳон чемпионатида, қисқа дастурдаги чиқишда йиқилиб еттинчи ўринни эгаллади, эркин дастурда эса тўртинчи ўринни қўлга киритди.
Элвис Стожко 1997-йилда Гран-при финалида биринчи марта ҳалқа трюкини амалга ошириб, ғолиб чиқди. 1997-йилги жаҳон чемпионатида Стожко қисқа дастурдаги чиқишдан кейин тўртинчи ўринни, эркин дастурда эса биринчи ўринни эгаллаб учинчи марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Стожко 1998-йилги Олимпиадада кўзга кўринган конкида учувчилардан бири эди. Қисқа дастурда қўш аксел сакрашни бехато амалга оширди ва 2-ўринни эгаллади. Эркин дастурда ҳам Стожко иккинчи ўринни эгаллади ва иккинчи Олимпия кумушини қўлга киритди. Стожко эркин дастур давомида жароҳат олган, натижада 1998-йилги Жаҳон чемпионатида қатнашмади[2].
1999—2002-йиллар
Жароҳатлари битган Стожко 1999-йилги жаҳон чемпионатида қатнашиб, 4-ўринни эгаллади. 2002-йилги Олимпиадада 8-ўринни эгаллаганидан сўнг у ўз спорт фаолиятини якунлади.
Натижалари
| Мусобақалар/мавсум | 88/89 | 89/90 | 90/91 | 91/92 | 92/93 | 93/94 | 94/95 | 95/96 | 96/97 | 97/98 | 98/99 | 99/00 | 00/01 | 01/02 |
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Қишки Олимпия ўйинлари | 7 | 2 | 2 | 8 | ||||||||||
| Жаҳон чемпионатлари | 9 | 6 | 3 | 2 | 1 | 1 | 4 | 1 | 4 | 2 | 10 | |||
| Тўрт қитъа чемпионати | 3 | 1 | ||||||||||||
| Канада чемпионати | 2 | 2 | 2 | 2 | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 | |||
| Гран-при финали | 2 | 1 | 2 | 2 | ||||||||||
| Гран-при сериясининг босқичлари: Скате Америcа | 4 | 3 | ||||||||||||
| Гран-при серияси босқичлари: Скате Cанада | 1 | 1 | 2 | 2 | 2 | |||||||||
| Гран-при сериясининг босқичлари: Борфост Cуп он Иcе | 1 | 1 | 6 | |||||||||||
| Гран-при сериясининг босқичлари: Тропҳеэ Лалиқуэ | 3 | |||||||||||||
| Гран-при серияси босқичлари: НҲК Тропҳй | 1 | 1 | ||||||||||||
| Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати | 6 | 8 |
Манбалар
- ↑ „Элвис Стожко, Фигуре Скатинг - Wиннерс - Греатест Спортинг Моменц - Тҳе Лионел Cоначер анд Боббиэ Росенфелд Wиннерс“. cоначер-росенфелд.cа. Қаралди: 2017-йил 24-август.
- ↑ „Cанадиан Олймпиc Ҳалл оф Фаме“. олймпиc.cа. Қаралди: 2017-йил 24-август.