Сепе Эле Ваҳи (2003-йил 2-январда туғилган) – Франсиялик профессионал футболчи. Лига 1 нинг Ленс клуби сафида ҳужумчи сифатида ўйнайди.

Эле Ваҳи
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Сепе Эле Ваҳи
Таваллуд санаси 2003-йил 2-январ (2003-01-02) (23 ёш)
Таваллуд жойи коурКоуроннес, Франсия
Бўйи 1.84 м[1]
Амплуаси Ҳужимчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Ленс
Рақами 9
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2009–2016 Суреснес
2016–2018 Кан
2018 Монтфермеил
2018–2020 Монтпелле
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2019–2020 Монтпелле Б 11 (3)
2020–2023 Монтпелле 85 (32)
2023– Ленс 1 (0)
Миллий терма жамоа‡
2019 Франсия У16 2 (0)
2019 Франсия У17 1 (0)
2021–2022 Франсия У19 10 (4)
2022– Франсия У21 8 (3)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2023-йил 30-август учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2023-йил 7-сентябр учун)

Клуб карераси

Кан

Ваҳи 2016-17 йилги мавсумда 14 ёшгача ва 15 ёшгача бўлган футболчилар орасида „Кан“ таркибида 89 та гол уришга эришга.

Монпеле

2019-йил 17-октябрда Ваҳи Монтпеле билан илк профессионал шартномасини имзолайди[2]. У профессионал дебютини 2020-йилнинг 16-декабрида Лига 1да „Мец“ га қарши ўйинда (2:0) ўтказди[3].

Ваҳи 2021-йилнинг 15-январида „Монако“ га қарши ўйинда (3:2) „Монпеле“даги илк голини урган. Шундай қилиб, у 18 ёшу 13 кунлигида клуб тарихидаги энг ёш иккинчи гол муаллифига айланади[4]. 2022-йилнинг 14-мартида Ваҳи Монпеле билан шартномасини узайтиради[5]. 2022-йил 29-декабрда Лига 1 да фаолиятидаги йигирманчи голини сафарда Лориэнт жамоасига қарши ўйинда (2:0) киритади ҳамда Килиан Мбаппедан кейинги қирқ йил ичида бу маррага эришган иккинчи ўсмирга айланади[6]. У тезда Лига 1 тарихидаги мусобақада 25 та голга эришган энг ёш иккинчи футболчига айланади[7]. 2023-йилнинг 7-майида у „Лион“ га сафарда 5:4 ҳисобида мағлуб бўлган ўйинда рақиб дарвозасига ўн беш дақиқа ичида тўртта гол уришга эришган[8].

Ленс

2023-йилнинг 20-августида Ваҳи „Монпеле“дан 35 миллион евро эвазига Ленс га кўчиб о;тади ҳамда Ленс билан беш йиллик шартнома имзолайди[9]. Ушбу келишув Ленснинг рекорд даражадаги келишуви эди, Монпеленинг рекорд савдоси ва Лига 1нинг икки клуби ўртасидаги иккинчи энг катта трансферга айланади[10]. Ўша куни у „Ренн“га қарши ўйин олдидан Боллаэрт-Делелис стадионига янги 9-рақамли футболкасида тақдимот маросимида майдонга тушади[11].

Термажао сафида

У Франсия ёшлар терма жамоаси аъзосиҳисобланади. 2019-йил 3-декабрда Италия У17 терма жамоасига қарши Франсия У17 терма жамоаси таркибида майдонга тушган. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган[12].

Франсия У19 терма жамоаси билан 2021-йил 6-октябр куни Англия У19 қарши ўйинда майдонга тушади ҳамда учрашувда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонади. Кейинчалик у 4:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган Мексика У19 терма жамоасига қарши навбатдаги ўйинда ҳам гол уради.

2022-йил сентябр ойида Ваҳи биринчи марта Франсия У21 терма жамоасига мураббий Силвен Риполл томонидан чақирилган эди[13]. У21 терма жамоасидаги иккинчи ўйинида Белгия У21га қарши ўйинда биринчи голини уради[14].

Мунозарали холатлар

2021-йил октябр ойида 22 ёшли қиз Ваҳи унга нисбатан меҳнатга лаёқацизлигига сабаб бўлган зўравонлик учун устидан судга шикоят аризасини беради. Унинг сўзларига кўра, у бир ой аввал 12-сентябрдан 13-сентябрга ўтар кечаси Ҳераулт штатидаги Латтес шаҳридаги ЛъЭнтрепôт тунги клубида кечки сайр пайтида унинг бурнига мушт туширган[15].

2021-йил ноябр ойида терговчи журналист Ромаин Молина Ваҳи ўрта мактаб ўқувчиларига нисбатан номақбул ишлар қилгани ва уларга нисбатан босим ўтказгани учун Каннинг ёшлар академиясидан ҳайдалганлиги ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди[16][17].

Фаолият статистикаси

20 Аугуст 2023-йилгача бўлган муддат[18]
Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича ўйинлар ва голлар
Клуб Мавсум Лига Миллий кубок Европа Жами
Бўлим ўйин гол ўйин гол ўйин гол ўйин Мақсадлар
Монпеле Б 2018–2019 Миллий чемпионат 3 1 0 — — 1 0
2019–2020 Миллий чемпионат 2 7 1 — — 7 1
2020–2021 Миллий чемпионат 3 3 2 — — 3 2
Жами 11 3 — — 11 3
Монпеле 2020–2021 Лига 1 18 3 4 0 — 22 3
2021–2022 Лига 1 33 10 3 0 — 36 10
2022–2023 Лига 1 33 19 0 0 — 33 19
2023–2024 Лига 1 1 0 — — 1 0
Жами 85 32 7 0 — 92 32
Объэктив 2023–2024 Лига 1 0 0 0 0 0 0 0 0
Карера жами 96 35 7 0 0 0 103 35

Ютуқлар

Шахсий

Манбалар

  1. ↑ „Эле Wаҳи“. Монтпеллиэр ҲСC. Қаралди: 2022-йил 17-сентябр.
  2. ↑ „МҲСC : Эле Wаҳи, 16 анс эт дéжà про !“. Газетте ливе.
  3. ↑ „Монтпеллиэр вс. Метз - 16 Деcембер 2020“. Соccерwай.
  4. ↑ „Эле Wаҳи, 2э плус жеуне бутеур де л'ҳистоире ду cлуб | МҲСC Фоот, биллеттериэ Монтпеллиэр Ҳéраулт, мҳсc матч, матч Монтпеллиэр, лед публиcитаире, паннеау публиcитаире лед“. www.мҳсcфоот.cом. Қаралди: 2021-йил 5-феврал.
  5. ↑ „Эле Wаҳи эхтендс cонтраcт wитҳ Монтпеллиэр“. Гет Френч Фоотбалл Неwс (2022-йил 14-март). Қаралди: 2022-йил 15-март.
  6. ↑ Бéал. „Лориэнт-Монтпеллиэр : Эле Wаҳи éгале ун реcорд де Кйлиан Мбаппé“ (Фр). Гоал (2022-йил 29-декабр). Қаралди: 2022-йил 29-декабр.
  7. ↑ Мауриcе. „Wаҳи, тоужоурс луи“ (фр-ФР). Эсприт Паилладе (2023-йил 20-март). Қаралди: 2023-йил 18-апрел.
  8. ↑ „Л'ОЛ арраче уне виcтоире cомплèтемент фолле фаcе à Монтпеллиэр (5-4)“ (фр). Л'Éқуипе (2023-йил 7-май).
  9. ↑ „Трансферц : л'аттақуант Эле Wаҳи сигне cинқ анс à Ленс“ (фр). Л'Éқуипе. Қаралди: 2023-йил 20-август.
  10. ↑ à 20ҳ55. „Мерcато : Эле Wаҳи сигне сон cонтрат авеc Ленс ау стаде Боллаэрт-Делелис авант ле матч cонтре Реннес“ (фр-ФР). лепарисиэн.фр (2023-йил 20-август). Қаралди: 2023-йил 20-август.
  11. ↑ Медиа365. „Ленс : Эле Wаҳи прéсентé девант ле публиc де Боллаэрт (оффиcиэл)“ (фр). Оранге Аcтуалитéс (2023-йил 20-август). Қаралди: 2023-йил 20-август.
  12. ↑ „Меэт 14-еар-олд СМ Cаэн форwард Эле Wаҳи, wҳо сcоред 89 гоалс ласт сеасон“. www.гетфоотбаллнеwсфранcе.cом.
  13. ↑ Wожтоwиcз. „Эле Wаҳи cонвоқуé де дерниèре минуте авеc лес Блеус Эспоирс“ (фр-ФР). Эсприт Паилладе (2022-йил 14-ноябр). Қаралди: 2023-йил 18-апрел.
  14. ↑ Wакед. „Эле Wаҳи бутеур авеc лес Эспоирс !“ (фр-ФР). Эсприт Паилладе (2022-йил 26-сентябр). Қаралди: 2023-йил 18-апрел.
  15. ↑ Ленгронне. „Монтпеллиэр : ле жоуэур ду МҲСC Эле Wаҳи аccусé де виоленcес пар уне фемме қуи а дéпосé плаинте“ (фр). Франcе Инфо (2021-йил 9-октябр). Қаралди: 2022-йил 13-июн.
  16. ↑ Ленорманд. „Ромаин Молина дéвоиле лес раисонс қуи аураиэнт поуссé Cаэн à ренвоер Эле Wаҳи“ (Фр). Малҳербе-инсиде.фр (2021-йил 19-ноябр). 2022-йил 30-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-декабр.
  17. ↑ Тарайре. „Тҳе Дарк Сиде оф тҳе “Беаутифул” Гаме“. Тҳе Спеcтатор (2021-йил 23-декабр). 2023-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-январ.
  18. ↑ „Э. Wаҳи“. Соccерwай. Қаралди: 2023-йил 14-март.
  19. ↑ „Тропҳéэс УНФП : ле плус беау бут де Лигуэ 1 рéвéлé“ (фр). Онзе Мондиал (2023-йил 28-май). Қаралди: 2023-йил 30-май.

Ҳаволалар