Элза Николаевна Пак (1942-йил 15-май) – совет ва рус рассоми, ҳайкалтарош ва ўқитувчи. РСФСР Давлат мукофоти лауреати (1990). РСФСРда хизмат кўрсатган рассом (1991). Россия Федерациясида хизмат кўрсатган артист (2001).

Элза Николаевна Пак
Таваллуди 1942-йил 15-май (1942-05-15) (84 ёш)
Тўйтепа, Тошкент вилояти
Миллати рус
Соҳаси ҳайкалтарош

Ҳаёти

Элза Пак 1942-йил 15-майда Тўйтепа (ҳозирги Нурафшон, Ўзбекистон) шаҳрида туғилган.

1960–1964-йилларда Тошкент рассомлик билим юртида таҳсил олган. 1965–1970-йилларда И. Э. Репин номидаги Лижса институтининг ҳайкалтарошлик факултетида ўқиган. У 1970-йилдан РСФСР Бадиий жамғармасининг Воронеж бадиий ва ишлаб чиқариш устахонасида ҳайкалтарош бўлиб ишлаган. Шу билан бирга, 1970-йилдан Воронеж рассомлик мактабида ва Бутунроссия Санъат институтида ўқитувчилик фаолияти билан ҳам шуғулланган[1]. 1974-йилдан СССР Рассомлар уюшмаси аъзосига айланган. Элза Пак ўзининг асосий бадиий асарларини декоратив, дастгоҳ ва монументал ҳайкалтарошлик соҳасида яратган. 1972-йилдан шаҳар, вилоят, республика, Бутунроссия ва Бутуниттифоқ бадиий кўргазмаларида иштирок эта бошлаган. 2001-йилда Финландияда бўлиб ўтган халқаро кўргазмада қатнашган. Воронеждаги авлиё Митрофан, А. С. Пушкин, М. Э. Пятницкий, А. П. Платонов, Лизюков кўчасидаги мушукча ҳайкали, Воронеждаги Оқ Бим ёдгорликлари муаллифи ҳисобланади[2].

Турмуш ўртоғи Иван Дикунов (1941–2022) ҳам ҳайкалтарошлик билан шуғулланган ҳамда 2007-йилда Россия Федерацияси халқ рассоми унвонига сазовор бўлган.

Мукофотлари

Элза Пак 2017-йил 15-майда кўп йиллик самарали меҳнати, тасвирий санъат соҳасидаги меҳнати ва таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан „Воронеж вилоятига хизматлари учун“ нишони билан тақдирланган. 2000-йилда санъат соҳасидаги хизматлари учун „Россия Федерациясида хизмат кўрсатган артист“ унвони билан тақдирланган[3]. 1991-йилда „РСФСРда хизмат кўрсатган рассом“ унвонини олган[4].

Болалар ва ёшларга аталган ижод наъмуналари ҳамда Воронеж вилоят қўғирчоқ театридаги самарали фаолияти учун „РСФСР Давлат мукофоти“ни қўлга киритган (1990)[5].

Манбалар

  1. ↑ „Пак Эльза Николаевна“. Воронежское отделение Союза художников России. 2019-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-март.
  2. ↑ Кононов В. И. Воронеж: история города в памятниках и мемориалних досках. – Историко-краэведческоэ изданиэ. – Воронеж: Центр духовного возрождения Чернозёмного края, 2005. – 352 с. – ИСБН 5-900-270-72-6
  3. ↑ „Указ Президента России от 25 сентября 2000 года № 1694“. Президент России. 2022-йил 17-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-март.
  4. ↑ Указ Президиума Верховний Совет РСФСР|Верховного Совета РСФСР от 13 марта 1991
  5. ↑ Постановлениэ Совет Министров РСФСР|Совета Министров РСФСР „О присуждении Государственних премий в области литератури, искусства и архитектури“ / Газета „Совецкая Россия (газета)|Совецкая Россия“ от 29 декабря 1972 года

Адабиётлар

  • Воронежская историко-культурная энциклопедия / Абакумов В. М. и др.; гл. ред. О. Г. Ласунский. - Изд. 2-е, доп. и испр. - Воронеж : Центр духовного возрождения Чернозёмного края, 2009. — 657 с. — С.124 — ИСБН 978-5-91338-018-0
  • Воронежский Союз художников. Краткая история: 1934—2004 / А.В. Ващенко. - Воронеж, 2004. — 121 с. — ИСБН 5-7267-0370-7